Эронлик иқтидорли футболчи "Шабаб Ал Аҳли"га ўтди
25 авг 2021 12:21
Новости
Эронлик иқтидорли футболчи "Шабаб Ал Аҳли"га ўтди
Бунгача Аҳмад Нуруллоҳи ушбу клуб билан шартнома имзолаб, охирги 8 йил ичида БАА чемпионатида ўйнайдиган дастлабки эронлик футболчига айланганди. Яқинда эса Теҳроннинг "Истиқлол" клуби аъзоси Меҳди Гаеди ҳам "Шабаб Ал Аҳли" сафига кўчиб ўтди.
23 ёшли моҳир ярим ҳимоячи янги жамоаси билан 5 йиллик шартномага имзо чекди. Гаеди 2017 йилдан бери "Истиқлол" сафида ҳаракат қилиб келаётганди. Бироқ бу орада у мамлакат чемпиони бўла олмади. Энди эса фаолиятини легионер сифатида давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум "Шабаб Ал Аҳли" сафида Жалолиддин Машарипов билан Одил Ҳамробеков ҳаракат қилиб, кейинчалик Машарипов Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубига йўл олди, Ҳамробеков эса "Пахтакор"га қайтиб келди.
Ҳозир дубайликлар сафида яна бир ҳамюртимиз Азиз Ғаниев фаолият юритиб келяпти.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии