RU

Последние новости

00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  10 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  128 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  40 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  17 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0

Эронлик эксперт: "ЖЧ саралаш ўйинларининг Баҳрайнга берилиши бу - сиёсат" Новости

Эронлик эксперт: "ЖЧ саралаш ўйинларининг Баҳрайнга берилиши бу - сиёсат"

ОФК ЖЧ саралаш босқичининг кейинги учрашувларини марказлашган тартибда ўтказишга қарор қилди.

Натижада "C" гуруҳи баҳсларига Баҳрайн мезбонлик қиладиган бўлди. Бу гуруҳда Ироқ, Баҳрайн, Эрон, Гонконг ва Камбоджа терма жамоалари кураш олиб бормоқда. 

Эронлик футбол эксперти Хоушанг Насирзаденинг айтишича, ОФК сиёсат сабаб Баҳрайн мамлакатини танлаган. Ўз пайтида Эрон футбол федерациясида фаолият юритган Насирзаде бу ҳақда шундай деди: 

- "Жаҳон чемпионати саралашининг қолган ўйинларини Эронга бермаслик ўз-ўзидан рўй бергани йўқ. Бу ерда сиёсат муҳим роль ўйнади. Гап шундаки, Баҳрайн ва бошқа мамлакатлар ОФКнинг молиявий кўмакдошлари ҳисобланади. Шу боис ОФК якуний қарор қабул қилишда ўз тарафдорларига ён босди".

- "Гуруҳдаги қолган 8та ўйин Баҳрайнда ўтказилади. Буни эса адолатдан эмас деб ҳисоблайман. Кўриниб турибдики, бу ерда ОФКдагилар сиёсий қарашни биринчи планга қўйишди. Биз ўз майдонимизда Гонконг, Баҳрайн ва Ироқни қабул қилишимиз керак эди. Энди бўлса ҳамма ўйинларни Баҳрайнда ўтказамиз".

- "Бу ўринда яна бир муаммо чиқяпти, яъни Баҳрайн ҳукумати ўйинларни Эронга трансляция қилмаслиги ҳам мумкин. Бу эса ўз навбатида мухлисларимиз норозилигига сабаб бўлади. Келажакда шундай муаммолар кўзга ташланмаслиги учун ФИФА Этика қўмитасига ёзишга тўғри келади".

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика