Эрон – Ўзбекистон учрашувига ўмонлик ҳакамлар тайинланди
24 фев 16:55
Новости
Эрон – Ўзбекистон учрашувига ўмонлик ҳакамлар тайинланди
Миллий жамоа март ойида 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Қирғиз Республикаси ва Эрон терма жамоаларига қарши ўйин ўтказишидан хабарингиз бор.
Аввалроқ Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси учрашувини япониялик Юсуке Араки бошқариб бориши, нга қанотларда ҳамюртлари Юн Миҳара ва Кота Ватанабе ёрдам бериши маълум бўлган эди. Аниқлик киритилишича, 4-расмий ҳакам сифатида Рё Танимото, VAR'да эса Юмпеи Лида ишлайди.

ЎФА матбуот хизмати хабарига кўра, Эрон – Ўзбекистон учрашуви ўмонлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилган. Бош ҳакам – Аҳмад Абу Бакар Ал Каф, унга қанотларда Абу Бакар Ал Амри ва Рашид Ҳамид Ал Гаити ёрдам беради. 4-расмий ҳакам Қосим Матар Ал Ҳатми, VAR ҳаками эса сингапурлик Муҳаммад Тақи бин Жаҳари.

Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии