RU

Последние новости

21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  65 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  3 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  3 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  90 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  2 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  20 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  17 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  57 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

Эрон "Трактори" ёхуд "Насаф"нинг бугунги рақиби ҳақида Новости

Эрон "Трактори" ёхуд "Насаф"нинг бугунги рақиби ҳақида

“Насаф” бугун Қаршида Табризнинг “Трактор Сози” жамоасини қабул қилади.
Охирги йилларда Эронда етакчилар ўрнига пайдо бўлган жамоалардан бири яқиндагина мураббийини алмаштирди. Бу ўзгариш қандай таъсир қилганини бевосита беллашувда кўриб олиш имкониятига эга бўламиз.

Озарбайжон миллатига мансуб аҳоли истиқомат қиладиган Табриз шаҳрида футболга эътибор кучли. Мавсум мобайнида “Трактор Сози”нинг 80 минг мухлисга мўлжалланган стадиони 4-5 марта деярли тўлади. Эронда охирги йилларда аввалги грандлар ўрнини “Фулад”, “Трактор Сози” ва “Нафт” сингари жамоалар эгаллаб боришмоқда. Табризликлар ўтган йили Эрон Кубогини қўлга киритишди.
Жамоа сафида асосан маҳаллий футболчилар ўйнашади.

Энг машҳур ўйинчи сифатида Андраник Теймуриянни кўрсатиш мумкин. У Осиё Кубогида яхши ўйин намойиш этди. Легионерлардан сенегаллик дарвозабон Ндойе ва бразилиялик ҳужумчи Эдиньо бор. Уларни ўта юқори савияда ўйнайди деб бўлмас, лекин жамоавий ўйинда асосий таркиб футболчиларига айланиб улгуришган. “Трактор” айни пайтда турнир жадвалида 5-ўринда боряпти, лекин биргина ғалаба билан юқорилаб олиш имкониятига эга. Чемпионлик учун курашда жамоа фаол курашга киришган.

“ТРАКТОР СОЗИ” ФУТБОЛ КЛУБИ
Лақаби:
“қизил бўрилар”
Ташкил этилган вақти: 1970
Стадиони: “Шаҳанд”, 80833 томошабинга мўлжалланган
Эгаси: Эрон трактор саноати компанияси
Бошқарувчиси: Саид Аббоси
Бош мураббийи: Тони Оливейра (Португалия)
Соврини: Ҳазфи Кубоги соҳиби (2014).

Бош мураббий Антонио Оливейра аввал ҳам “Трактор Сози” жамоасида ишлаган. Ўтган йили уни бўшатиб юборишганди, лекин февраль ойида табризликлар раҳбарияти тажрибали мутахассисни яна ишга таклиф қилишди. У жамоа билан Қаршида дастлабки синовдан ўтади.

Антонио ОЛИВЕЙРА
Туғилган санаси:
14.10.1946
Туғилган жойи: Анадия, Португалия
Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1965–1968 “Академика”, 1968–1981 “Бенфика”, 1977   “Куиксилверз”.
Португалия терма жамоасида 1969–1978 йилларда 33 учрашувда 1 тўп киритган.
Бошқарган жамоалари: 1982–1987 “Бенфика” (ёрдамчи), 1987–1989, 1992-1994 “Бенфика”, 1994–1995 “Бордо”, 1995–1996 “Севилья”, 2000–2002 “Бенфика”, 2002–2003 “Шеньян Жинде”, 2003 “Ал Аҳли”, 2007–2008 “Ал Иттифоқ”, 2008–2009 “Шаржа”, 2010–2011 “Ал Иттиҳод”, 2012 йилдан “Трактор Сози”да. Ўтган йили ишдан бўшаб, шу йилнинг февраль ойида яна таклиф этилди.

Дарвозабонлар
1. Ҳамид Лак
40. Муҳаммад Рамазониан
44. Исса Ндойе (Сенегал)

Ҳимоячилар
2. Муҳаммад Эронпуриан
3. Ҳабиб Гордани
4. Ҳолид Шафиий
23. Мирхани Ҳошими
69. Меҳди Қурайши
88. Фардин Абидини

Ярим ҳимоячилар
6. Меҳди Киани
7. Саман Жаҳон
12. Муҳаммад Раҳматуллоҳ
14. Андраник Теймуриян
18. Аҳмад Камдар
27. Фаршад Аҳмадзода
77. Саид Ағайи

Ҳужумчилар
8. Шаҳин Сағиби
9. Фарид Карими
10. Эдиньо (Бразилия)
19. Меҳрдод Байрами
21. Муҳсин Делир
29. Пейман Кешаварз
35. Пейман Бабайи


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика