RU

Последние новости

08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  0 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  16 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  17 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  9 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3

Эрон терма жамоаси устози Карлуш Кейрушнинг истеъфоси рад этилиши юзасидан расмий баёноти Новости

Эрон терма жамоаси устози Карлуш Кейрушнинг истеъфоси рад этилиши юзасидан расмий баёноти

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичидаги рақиби – Эрон термаси бош мураббийи Карлуш Кейруш Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида истеъфоси рад этилганидан сўнг расмий баёнот матнини эълон қилди.

63 ёшли мутахассис  Эрон футбол федерацияси (ЭФФ) билан юзага келган ўзаро зиддият ва келишмовчиликлардан сўнг миллий терма жамоадан кетиш ҳақида ариза ёзганди. Кейинроқ ЭФФ президенти Меҳди Таж Кейрушнинг истеъфога чиқиш аризасини рад этгани ҳақида маълум қилинганди.

Қуйида Карлуш Кейрушнинг расмий баёноти матни келтирилган.

“Истеъфога чиқиш ҳақида ариза ёзганимдан сўнг қуйидаги баёнотни эълон қилмоқчиман:

1. Дубайдаги йиғин давомида Эрон термаси билан юзага келган зиддиятлардан сўнг 6 январь куни ЭФФ президентига товон пулини талаб қилмаган ҳолда истеъфога чиқиш ҳақида хат ёздим.

2. Ушбу қарор ЭФФ президенти Меҳди Таж розилиги билан муҳокама қилинди.  ЭФФ президенти Бранко Иванкович (“Персеполис” устози) қаршилиги ва бошқа сабабларга кўра ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичига тасдиқланган тайёргарлик режасини амалга ошириш учун шароити ва ваколати йўқ эканини айтди.

3. Тайёргарлик режаси ва ривожланиш учун шароит йўқлиги сабабли мен Эрон термасининг келажаги ва Жаҳон чемпионатига чиқиш борасидаги муаммолари ҳақида профессионал муносабатимни билдирдим.

4. Истеъфо ҳақида азирани тақдим этганимдан сўнг, ЭФФдан расмий рад жавобини олдим.

5. ЭФФ раҳбарияти ва президентининг мазкур қарори менинг профессионал маҳоратим, Эрон термасига бўлган садоқатим исботи деб тушундим. Ушбу лавозимда қолиш менга қўшимча масъулият юклайди.



6. Бироқ, шуни аниқ маълум қилмоқчиман-ки, Бранко Иванкович ва бошқа спорт агентларининг доимий қаршилиги туфайли Эрон термасини саралаш босқичида пешқадам қилган ҳамда мамлакат футболи нуфузини оширган тайёргарлик режаси якунига етди.

7. ЖЧ–2018 турнири финал босқичига йўл олиш учун ҳаракат қилаётган бошқа рақиблардан фарқли ўлароқ, бундан буёғига Эрон терма жамоасининг тайёргарлик имкониятлари чекланган бўлади ва фақат ФИФА кунларида, стандартлар ва қоидаларга мувофиқ ўйин ўтказади.   

8. ФИФА томонидан чекланган тайёргарлик режасини қўллаб-қувватламайман ва бу Эрон термасининг саралаш босқичидан ўтишига салбий таъсир ўтказишига ишонаман.

9. Якунда бир нарсани аниқ қилиб айтмоқчиман: янги тайёргарлик режаси бир томонлама қарор бўлиб, ЭФФ раҳбарияти ва президенти уни қабул қилди ҳамда бутун масъулиятни ўз зиммасига олди” – дейилади Карлуш Кейругнинг баёнотида.  

Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин Эрон 11 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Жанубий Корея 10 очко билан иккинчи, Ўзбекистон 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Рейтинг: -13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика