RU

Последние новости

17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  2 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  2 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  8 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  5 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12

Эрон Ўзбекистон билан ўйинни 19 майга белгилади Новости

Эрон Ўзбекистон билан ўйинни 19 майга белгилади

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Эрон миллий терма жамоаси май ойида Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Дастлаб Эрон май ойида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишни белгилаб қўйганди. Аммо 11 май куни бўлиб ўтиши кўзда тутилган Эрон - Сурия баҳси бекор қилинди. Бунга сабаб термага номзод кўплаб футболчиларнинг Осиё чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этаётгани.

Эрон футбол сайтларининг ёзишича, энди ўйин фақат Ўзбекистон билан бўлади ва мазкур учрашув 19 май куни Теҳрондаги "Озоди" стадионида ўтказилади. Қизиғи шундаки, янги чиқарилган Суперлига тақвимида Эрон - Ўзбекистон баҳси 17 май деб ёзилган. Аммо эронликлар ўйин 19 май куни бўлади деб ёзмоқда.

Агар мазкур ўртоқлик учрашуви ростан ҳам 19 май куни ўтказиладиган бўлса, унда Суперлига тақвимида яна ўзгариш юзага келиши мумкин. Чунки бизда 20-21-22 май кунлари Суперлигада 12-тур учрашувлари қўйилган.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика