RU

Последние новости

18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  4 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  1 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  11 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  10 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  11 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  3 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  15 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  8 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  13

Эрон футболи. Масъуд Шожайи яна терма жамоага қайтиши мумкин Новости

Эрон футболи. Масъуд Шожайи яна терма жамоага қайтиши мумкин

Саккиз ойлик четлатишдан сўнг Эрон футболи етакчиларидан бири Масъуд Шожайи яна терма жамоага қайтиши мумкин.

Маълумки, Грециянинг АЕК клубида ўйнаётган ушбу футболчи ўтган йил Европа лигаси доирасида бўлиб ўтган баҳсда Исроил клубига қарши майдонга тушгани учун маълум муддатга терма жамоадан четлатилганди.

Лекин форслар бош мураббийи Карлуш Кейруш Грецияга бориб унинг ўйинини кузатди, бу эса ярим ҳимоячининг яна терма жамоага қайтиши мумкинлигини билдиради. АЕК ва "Олимпиакос" ўртасидаги баҳсни кўрган Кейруш фэйсбукдаги саҳифасида шундай изоҳ қолдирди: "Гап йўқ, Масъуд! Сен бугун зўр ўйнадинг. Сен Греция чемпионатидаги энг зўр футболчилардан бирисан".

Шожайининг Эрон термасига қайтишини журналистлар бир ҳолат билан изоҳлашмоқда. Гап шундаки, Англиянинг "Ноттингэм Форест" клуби легионери Ашкан Дежага жароҳат олиб икки ойга сафдан чиқди. Швециянинг "Остерсундс" клубида тўп тепаётган 24 ёшли Саман Годдос эса ҳозирча терма жамоага киришиб кета олмаса керак.

Эрон терма жамоасининг шу йил ёзда жаҳон чемпионатида иштирок этишини ҳисобга олсак, таркибда Шожайидек тажрибали футболчининг бўлиши барча учун кони фойда бўлади. Эрон кураш федерацияси спортчиларнинг исроиллик курашчиларга қарши гиламга чиқишига рухсат берди. Шундан келиб чиқиб Карлуш Кейруш ҳам Шожайини терма жамоага қайтармоқчи.

Агар Шожайи терма жамоа сафида жаҳон чемпионатига боргудек бўлса, у эронликлар ичида учта мундиалда қатнашган дастлабки футболчи бўлади. Маълумот учун, 33 ёшли ярим ҳимоячи миллий жамоа сафида 70тадан кўп ўйин ўтказган.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика