Эрон футбол федерацияси президенти футболдан икки йилга четлатилди
18 мая 2022 23:01
Новости
Эрон футбол федерацияси президенти футболдан икки йилга четлатилди
Маълумки, Эрон футбол федерациясига Шаҳобиддин Азизи Хадем раҳбарлик қилиб келаётганди.
Эрон ФФ этика Қўмитаси федерация президентини икки йил муддатга футболдаги ҳар қандай фаолиятдан четлатди. Шаоҳобиддин Азизи ўтган бир йил давомида "белгиланган тартибдаги нормативларни бажармагани учун" қўмита томонидан четлатилди.
Шу йилнинг февраль ойида футбол федерация директорлар кенгаши тезкор йиғилиш ўтказиб, раҳбарни ишдан олишганди. Орадан кўп ўтмай унинг федерациядаги фаолияти бўйича жиноий иш очилди ва эндиликда ушбу мутахассис футболда ишлай олмайди.
Журналистларнинг ёзишича, Шаҳобиддин Азизи Хадемда Эрон футбол федерацияси президентлигига қайта сайланиш учун умуман имконият қолмади. Ҳозирча бу лавозимда Мирсаҳд Мажеди ишлаб келмоқда.
Похожие новости
00:56
Ўзбекистон U-18 қизлар терма жамоаси Эронни CAFA мусобақасида мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ 2
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии