RU

Последние новости

01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  17 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0

Эрон. 22-тур. Легионерларимиздан фақат Мельзиддинов майдонга тушмади Новости

Эрон. 22-тур. Легионерларимиздан фақат Мельзиддинов майдонга тушмади

Эрон Про-лигасида 22-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Эътиборингизга легионерларимиз иштирокидаги ўйинларни тақдим этамиз.

Фозил Мусаев тўп тепаётган "Сепахон" клуби "Малаван"га қарши ўйнади. Учрашувда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мусаев баҳсда тўлиқ ўйнади. "Сепахон" 22та ўйиндан сўнг 37 очко билан мусобақа жадвалининг 4-поғонасини эгаллаб турибди. Клуб навбатдаги турни 16 март куни ўз уйида "Падидеҳ"га қарши ўтказади.

Эрон про-лигаси мусобақа жадвали
"Малаван" - "Сепахон" 1:0
Гол:
Б.Хатами 16

Руслан Мельзиддинов тўп тепаётган "Нафт Масжид Сулаймон" клуби сафарда "Истиқлол" билан ўйнади. Бу баҳс 1:0 ҳисоби билан тугади. Мельзиддинов учрашувда майдонга тушмади. Клуб 19 очко билан 15-поғонада бормоқда. Ҳамюртимиз жамоаси кейинги баҳсни 12 март куни "Трактор Сози"га қарши ўтказади.

"Истиқлол" - "Нафт Масжид Сулаймон" 1:0
Гол:
Ризо Инояти 60


Баҳодир Насимов фаолият олиб бораётган "Падидеҳ" клуби ўз уйида "Истиқлол Хузистон" билан беллашди. Баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Насимов учрашувда 90 дақиқа ўйнади. "Падидеҳ" айни пайтда 25 очко билан мусобақа жадвалининг 10-поғонасидан ўрин олган. Клуб кейинги учрашувни 16 март куни сафарда "Сепахон"га қарши ўтказади.

"Падидеҳ" - "Истиқлол Хузистон" 1:1
Голлар:
М.Ғуломи 11 - М.Момени 66.

Ойбек Қиличев фаолият олиб бораётган "Пайкон" клуби кеча сафарда "Локомотив"нинг ОЧЛдаги рақиби "Фулад" меҳмони бўлди. Ўйинда ҳисоб очилмади. Қиличев меҳмонлар сафида 80 дақиқа ҳаракат қилди.

"Пайкон" 22 очко билан мусобақа жадвалининг 12-поғонасида бормоқда. Клуб кейинги ўйинни 16 март куни ўз уйида "Зоб Охан"ни қабул қилади.

"Фулад" - "Пайкон" 0:0

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика