RU

Последние новости

22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  1 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  6 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  2 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  5 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  18 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  11 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2

Эрматов Ўзбекистон U-15 термаси билан учрашди Новости

Эрматов Ўзбекистон U-15 термаси билан учрашди

Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Зайниддин Тожиев бошчилигида Тошкентда йиғин ўтказди.

Жамоа олдида бир қатор муҳим турнирлар кутиб турибди. Хусусан, вакилларимиз Хорватияда бўлиб ўтадиган "Влатко Маркович" U-15 халқаро мусобақасида иштирок этади.

Кеча ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ушбу мусобақа олдидан тайёргарлик режалари билан танишиш, мураббийлар штаби ва футболчилар билан суҳбатлашиш мақсадида терма жамоа базасига ташриф буюрди. Учрашувда ЎФА томонидан футболчиларимизнинг олдинда турган турнирларга сифатли ва тизимли тайёргарлик кўришлари учун барча шароитлар яратиб берилиши маълум қилинди.

Равшан Эрматов футболчилар билан суҳбатда ҳар битта машғулотларга астойдил киришиш, турнирларга жиддий тайёргарлик кўриш, бунинг учун ҳар куни ўз устида ишлаш зарурлигини таъкидлаб, терма жамоа аъзоси бўлиш ҳар бир футболчи учун шараф эканлигига эътибор қаратди. Бу борада ҳозирданоқ профессионализм, интилиш ва меҳнатсеварликни ўзида мужассам қилиб бориш кераклигини айтди.

Зайниддин Тожиев бошчилигидаги мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва имкониятлари хусусида суҳбатлашилди. Ҳар кунлик тайёргарликка замонавий ёндашиш, янги технологияларни жалб этиш, спорт тиббиёти, фармакология, витаминизация ва тикланиш жараёнига жиддий эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, "Влатко Маркович" халқаро турнирида умумий ҳисобда 8 та — Хорватия, Ўзбекистон, Ирландия, Босния ва Герцеговина, Уэльс, Болгария, Черногория, Шимолий Македония терма жамоаси иштирок этади. Вакилларимиз “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳда Хорватия, Ирландия ва Черногория терма жамоаларига қарши тўп суришади.

Жамоамизнинг дастлабки ўйини 11 май куни мезбон Хорватияга қарши ўтказилади.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика