RU

Последние новости

11:59ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз  9 11:26Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди  4 10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  1 10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  4 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  2 09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  12 08:47«Қўқон-1912» сардори фаолиятини бошқа бир Про лига жамоасида давом эттиради  1 08:25Ўртоқлик учрашуви. "Барселона" - "Манчестер Сити" 2:2, Холланднинг голи ҳисобга олинмади  2 08:20Олимпия ўйинлари. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  10 07:53Ўртоқлик учрашуви. «Ман Сити» ва «Барселона» жанговар дуранг ўйнашди  4 07:25Бугун Абдумалик Халоков, Давлат Бобонов ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этишади  2 01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  3 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  1 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  1

Эрматов бригадаси U-19 ёшлар ўртасидаги ОЧ баҳсларида ишлайди Новости

Эрматов бригадаси U-19 ёшлар ўртасидаги ОЧ баҳсларида ишлайди

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва ФИФА лайнсмени Абдуҳамидилло Расулов шу йилнинг 9-23 октябрь кунлари Мьянмада бўлиб ўтадиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати баҳсларида ҳакамлик қилишади.
Осиё Футбол Конфедерацияси октябрь ойида Мьянма мамлакати мезбонлик қиладиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичи баҳсларида ишлайдиган ҳакамларни тасдиқлади. Унга кўра, ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов мазкур мусобақа ўйинларини бошқариб борадиган ҳакамлар қаторидан жой олди. Эрматовга мусобақа давомида қанотда ўзбекистонлик ФИФА лайнсмени Абдуҳамиддило Расулов ёрдам беради. Эрматовга қанотда ёрдам берадиган иккинчи лайнсмен номини ОФК мусобақа арафасида тасдиқлайди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақада ўзбекистонлик яна бир ҳакам - ОФК назоратчиси Фарҳод Абдуллаев ҳам иштирок этади. Фарҳод Абдуллаев Осиё Чемпионатида назоратчи ҳакам вазифасини бажаради.

Эслатиб ўтамиз, Мьанмадаги Осиё Чемпионати баҳсларида Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси ҳам иштирок этади. Ўзбекистон U-19 ёшлари мусобақанинг «В» гуруҳида Индонезия, БАА ва Австралия ёшларига қарши баҳс олиб боради.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика