RU

Последние новости

10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  0 10:20Неймар яна жароҳат олди  2 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  7 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  11 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  3 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  7 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0

Эрматов бошқарган ўйинда “Атлетико” Ҳиндистон чемпиони бўлди Новости

Эрматов бошқарган ўйинда “Атлетико” Ҳиндистон чемпиони бўлди

Ҳиндистон Суперлигасининг ҳал қилувчи финал учрашувида “Керала Бластерс” ҳамда “Атлетико Де Калькутта” клублари тўқнаш келишди.
Мумбай шаҳрида ўтказилган учрашувни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.

Осиёнинг беш карра энг яхши реферисига қанотларда ФИФА лайнсменлари Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришди. Бу Эрматов ва унинг бригадаси учун Ҳиндистон Суперлигасидан тушган иккинчи таклиф доирасидаги иккинчи учрашув бўлди.

Равшан Эрматов бунгача 15-25 ноябрь кунлари ҳам Ҳиндистон Суперлигаси учрашувларини бошқарган эди. Ҳиндистон чемпиони номини аниқлаб берган ўйинда биргина гол учрашув тақдирини ҳал қилди.

Воқеалар ривожи қўшимча бўлимларга қараб бораётганди. Эрматов иккинчи бўлимдаги тўхталишлар ўрнини қоплаш учун асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берди.

Сўнгги дақиқа ўтаётганда “Керала” таркибида ўзгариш бўлди. Эрматов футболчиларга яна бир дақиқа ўйнаш имкониятини берди. Айнан сўнгги дақиқада Муҳаммад Рафиқ чехиялик легионер Якуб Поданининг бурчакдан узатиб берган тўпини дарвозага йўллаб, “Атлетико”га чемпионликни тақдим этди.    

КЕРАЛА БЛАСТЕРС – АТЛЕТИКО ДЕ КАЛЬКУТТА – 0:1 (0:0)

Гол: Муҳаммад Рафиқ 90+5

“Aтлетико” – Апоула Эдел, Дебнат Кингшук, Хосеми, Амаб Мондал, Санжу Прадхан, Офентсе Нато, Борха Фернандес, Якуб Подани, Муҳаммад Рафи (Муҳаммад Рафиқ, 74), Арнал Либерт, Балжит Сахни.

“Керала” – Дэвид Жеймс, Сандеш Жхинган, Колин Фалвей, Саумик Дей (Сушант Мэттью, 90+3), Нирмал Четри, Меҳтаб Хусайн, Аҳмад Ишфақ, Виктор Форкада (Пенн Оржи, 78), Стефан Пирсон, Лайн Хуме, Михаэль Чопра.

Огоҳлантиришлар: Нирмал Четтри 26, Офентсе Нато 37, Хосеми 39, Саумик Дей 44, Борха 57, Сандеш Жхинган 67, Муҳаммад Рафиқ 88.

20 декабрь. Мумбай. Patil Stadium. 36.84 томошабин

Бош ҳакам: Равшан ЭРМАТОВ (Ўзбекистон)


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика