Эрлинг Холанд: "Одамлар гол уришимдан эмас, гол урмаслигимдан шокка тушишмоқда"
06 окт 2023 21:14
Новости
Эрлинг Холанд: "Одамлар гол уришимдан эмас, гол урмаслигимдан шокка тушишмоқда"
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд одамларга унинг гол ура олмаётгани шокка тушираётганини айтди.
"Балки бу ижобий ҳолатдир: одамлар гол уришимдан эмас, гол урмаслигимдан шокка тушишмоқда.
Агарда гол урмасам, Норвегия матбуотида менинг майдонни голсиз тарк этганимни сарлавҳага олиб чиқишади. Қаранг, бунинг қанчалик қадри юқори.
Балки бу яхшидир. Ҳеч нимадан шикоят қилмайман, "Сити" билан голлар уриш учун шартнома имзолаганман. Барчаси кутилганидек, балки, бунчалик даражада эмасдир ҳам. Бироқ мен ҳали ҳам голларга чанқоқ ўша-ўша йигитман", - деди Холанд.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии