RU

Последние новости

11:35"Навбаҳор"га РРЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  1 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  5 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  6 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  5 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  11 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  2 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  9 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  11 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  29 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  33

Эркин Жабборов: “Фарғонада қийин кечган ўйинда ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз” Новости

Эркин Жабборов: “Фарғонада қийин кечган ўйинда ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз”

Олий лига йигирма тўққизинчи турининг “Нефтчи” — “Қизилқум” жамоалари учрашувидан (0:1) сўнг, меҳмонлар посбони Эркин Жабборов ўз фикрларини билдирди.
— Мухлисларимизни ушбу муҳим ғалаба билан табриклайман, — деди Эркин Жабборов. — Рақибимиз чемпионат жадвалида эгаллаб турган ўрнидан қатъий назар катта тажрибага эга жамоалардан эди. Охирги учрашувлардаги омадсизликлардан сўнг, фарғоналикларнинг жамоамизга қарши жиддий қаршилик кўрсатишини кутгандик. Ўйин осон бўлгани йўқ. Майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилганимизга қарамасдан Фарғонадаги қийин кечган ўйинда ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз.

Қолаверса, ушбу ғалабадан сўнг, “Қизилқум” жамоаси “Нефтчи” майдонидаги нохуш анъанага чек қўйгани айниқса қувонарлидир. Чунки бунгача жамоамиз Фарғонада жами ўн олти марта майдонга тушиб, атиги икки бор дуранг ўйнашганди, холос. Охирги турда ўз майдонимизда “Сўғдиёна” футболчиларини қабул қиламиз. Энди ўтган турни унутиб, навбатдаги ўйинга пухта ҳозирлик кўришга эътибор қаратамиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика