Эркин Бойдуллаевни табриклаймиз!
04 окт 2015 12:53
Новости
Эркин Бойдуллаевни табриклаймиз!
Эркин Бойдуллаев бугун 31 ёшни қаршиламоқда.
Эркин Бойдуллаев 2011 йилда "Динамо" жамоасидан "Насаф" сафига келиб қўшилганди. Футболчи мана бешинчи йилдирки жамоамизнинг асосий таркиб футболчиси, етакчиси саналади. Эркин Бойдуллаев жамоамиз сафида 100дан ортиқ ўйинларда майдонга тушган.
Эркин Бойдуллаев "Насаф"ни ОФК Кубогини қўлга киритишида, чемпионатда кумуш ва бронза медалларини эга чиқишида ўзининг катта ҳиссасини қўшган.
Эркин Бойдуллаевни туғилган куни билан қизғин табриклаймиз ва унга соғлик-саломатлик, бахт ва омад тилаб қоламиз. Оилавий тотувлик, футболчилик фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз. Эркин Бойдуллаев жамоамизни Ўзбекистон Кубогини қўлга киритишида ҳам, келажакда чемпион бўлишимизда ҳам ўз ҳиссасини қўшади деб ният қиламиз.
Туғилган кун муборак, Эркин!
Похожие новости
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Комментарии