RU

Последние новости

08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  1 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  4 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  9 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  1 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  9 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  1 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1

Эркин Бойдуллаев 3 миллион, "Лабса"нинг икки мураббийи жами 10 миллион сўм жарима тўлайди Новости

Эркин Бойдуллаев 3 миллион, "Лабса"нинг икки мураббийи жами 10 миллион сўм жарима тўлайди

Тартиб-интизом Қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Суперлига

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Қизилқум” клуби футболчиси Э. Бойдуллаев 1та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 3 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

ПРО-Лига

“Машъал” – “Шўртан” учрашувида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Машъал” клуби футболчиси В. Шодиев 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга ярим миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

“Шердор” – “Локомотив-БФК” учрашувида ўйин қоидасини қўпол равишда бузгани учун майдондан четлатилган “Локомотив-БФК” жамоаси футболчиси С. Исмоилов 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга ярим миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

“Ифтихор” – “Лабса” учрашувида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Лабса” клуби футболчиси Ж. Шодмонов 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга ярим миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

“Ифтихор” – “Лабса” учрашуви вақтида бош ҳакам ёрдамчиси шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун четлатилган “Лабса” жамоаси бош директори Ш. Жўраев 2та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 5 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди. Агар ушбу ҳолат яна такрорланадиган бўлса, Ш. Жўраевга нисбатан янада қаттиқроқ жазо чоралари кўрилиши белгилаб қўйилди.

“Ифтихор” – “Лабса” учрашуви вақтида ҳакамлар шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун четлатилган “Лабса” клуби ёшлар жамоаси мураббийи С. Тошев 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 5 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.  Агар ушбу ҳолат яна такрорланадиган бўлса, С. Тошевга нисбатан янада қаттиқроқ жазо чоралари кўрилиши белгилаб қўйилди.

Футзал

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашуви якунлангач рақиб жамоа дарвозабонини номақул сўзлар билан ҳақорат қилган “Навбаҳор” жамоаси аъзоси И. Жўраев 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 1 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувида рақиб жамоа ўйинчиси И. Жўраевнинг юзига тарсаки туширган “Қўқон-1912” жамоаси аъзоси А. Зияев 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 1 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

Аёллар футболи


“Пахтакор” – “Бухоро” учрашувида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Пахтакор” клуби футболчиси М.  Воҳидова 2та учрашувга дисквалификация қилинди.  

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика