Эриксен: "Касалхонага кетаётганимизда рафиқамга фаолиятимни тугатишим мумкинлигини айтгандим"
08 фев 2022 19:34
Новости
Эриксен: "Касалхонага кетаётганимизда рафиқамга фаолиятимни тугатишим мумкинлигини айтгандим"
"Касалхонага кетаётганимизда, рафиқамга фаолиятимни тугатишим мумкинлигини айтгандим. Аммо икки кундан кейин вазият ўзгарди. Менга нима бўлганини тушундим. Кейин текширувлар бошланди, "Қўлимдан келадими?" деган савол пайдо бўлди. Вақт ўтиши билан тузалиб кетдим. Агар тиббий кўриклар натижаси яхши чиқса, аста-секин футболга қайтишим мумкинлигини айтишди.
Кўп синовлар бўлди, юрагим жисмоний машқларга қандай дош бериши синаб кўрилди ва хайриятки, ҳеч қандай асорат кузатилмади, ҳаммаси яхши бўлди. Мен ҳар ой юкламани ошириб, кейин ўйнашни бошлашим мумкин", – дея фикр билдирди даниялик.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июн ойида Евро-2020 ўйинида Эриксен юрак тўхташидан кейин омон қолган, шундан сўнг унга кардиовертер-дефибриллятор ўрнатилган эди.
Комментарии