RU

Последние новости

22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  0 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  0 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  14 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  15 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  16 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  25 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  5

Эрик тен Хаг 2019 йилда Криштиану Роналду ҳақида нима деганди? Новости

Эрик тен Хаг 2019 йилда Криштиану Роналду ҳақида нима деганди?

Кўпгина мухлислар Эрик тен Хаг "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги бош мураббийи бўлса, Криштиану Роналдуни жамоада олиб қолишни хоҳлайдими ёки йўқми, деган саволларни бериши табиий.

Нидерландиялик мураббийга қаттиқ прессинг қилишга тайёр бўлган бақувват, меҳнаткаш ўйинчилар керак - баъзилар Роналду бу талабларга жавоб бермайди, деб ҳисоблайди.

Бироқ Тен Хаг сўнгги бор Роналду билан 2019 йилги Чемпионлар лигаси чорак финалида тўқнаш келганида, у илиқ сўзлардан бошқа лом-мим демади.

"Роналду ҳам бизга қарши ўйинда майдонга тушса соз бўлади, деб ўйлайман. Биз энг яхши рақибларга қарши ўйнашни истаймиз. Албатта, бу рақибларга қарши майдонга тушиш мураккаб, бироқ биз қийинчиликларни енгиб ўтишни яхши кўрамиз. Роналдудек ўйинчи билан рақобатлаша олиш ажойиб жараён".

Ўшанда Тен Хаг бошчилигидаги "Аякс" жамоаси сафардаги жавоб ўйинида "Ювентус"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси ярим финалига йўл олди.

Ўша воқеадан сўнг орадан 3 йил ўтди, шу боис Тен Хаг келаси мавсумда "Олд Траффорд"да тўп тепадиган клубни қабул қилиб олса, Криштиануни ўз жамоасига мослаштирадими ёки йўқми, буни вақт кўрсатади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика