RU

Последние новости

11:31ОФК келаси U-17 Осиё чемпионатлари мезбонини маълум қилди  3 11:10“Реал“ Трентни клублар ўртасидаги ЖЧда иштироки учун “Ливерпул“га қанча пул таклиф қилгани маълум  1 11:00Суперлига футболчилари ЕЧЛ финалчиларини тахмин қилди  11 10:45“Арсенал“ футболчиси фаолиятини Бразилияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  1 10:22“Байер“ бош мураббийлигига номзодлар маълум қилинди  1 09:59Карло Анчелотти “Реал“ билан келишиб олди  3 09:37Пролига. Бугун 5-тур давом эттирилади  0 09:10“Рома“ тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:48“Ал Ҳилол“ супер футболчи билан музокараларни бошлади  2 08:16Sofascore. Азизжон Ғаниев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:50Довбик Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15 07:25Трент “Реал“да қанча ишлаб олиши маълум  11 02:11АПЛ. Дуранг ўйнаган "Ноттингем Форест" ЧЛ зонасига қайта олмади  4 01:48А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди, аммо жамоа ҳали ҳам кучли саккизликда эмас  2 01:17"Париж" - 46 йилдан сўнг Лига 1да! Унинг стадиони ПСЖ аренасидан йўлнинг нариги томонида жойлашган (мутолаа учун)  4

EPL Manager: 19 ва 20-тур шарҳи Новости

EPL Manager: 19 ва 20-тур шарҳи

Теги :  Eplmanager
Англия Премьер-лигасида Боксинг дэй якунига етди ва биз эътиборингизга 19 ва 20-тур шарҳини тақдим этамиз.

19-тур "Халл Сити" - "Эвертон" ўйини билан бошланди. Ливерпуль шаҳри вакиллари меҳмонда дуранг ўйнашди (2:2).

"Лестер" узоқ вақтдан бери илк маротаба дарвозасини қуруқ сақлаб қолди ва "Вест Хэм"ни мағлуб этди. Ягона гол Слимани ҳисобига ёзилди.

"Манчестер Юнайтед" ўз уйида "Мидлсбро"ни қабул қилди ва иродали ғалабага эришди. Марсьяль ва Погбанинг 85 ҳамда 86-дақиқалардаги голлари жамоага 3 очко тақдим этди.

"Челси" "Стэмфорд Бриж"да "Сток Сити" билан беллашди. "Аристократлар" 4:2 ҳисобида зафар қучишди. Кўклар Мартинс Инди ва Питер Каручнинг голларига Кэйхилл, Коста ва Виллианнинг дубли билан жавоб қайтаришди.

Турнинг марказий учрашуви "Ливерпуль" ҳамда "Манчестер Сити" ўртасида бўлди. Учрашув натижаси иккала жамоа учун ҳам муҳим эди. Ҳисоб 8-дақиқада Вийналдум томонидан очилди ва учрашувда бошқа гол киритилмади.

"Бёрнли" "Сандерленд"ни таслим этди (4:1), "Саутгемптон" уйида "Вест Бромвич"га мағлуб бўлди (1:2), "Суонси" ўз майдонида "Борнмут"дан 3 та гол ўтказиб юборди.

Биринчи январь куни 3 та Лондон жамоаси майдонга тушди. "Тоттенхэм" меҳмонда "Уотфорд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди (4:1), "Арсенал" эса "Эмирейтс"да "Кристал Пэлас"ни 2:0 ҳисобида таслим этиб, 3 очкога эга бўлди.



Турнинг энг яхши футболчилари: 

1. Gray (BRN) 17 points

2. Kane (TOT) 13 points

3. Alli (TOT) 13 points

4. Willian (CHE) 12 points

5. Phillips (WBA) 10 points


19-турда энг кўп супер-сардор сифатида танланган футболчилар:

1. ZlatanIbrahimovic

2. Diego Costa

3. Alexis Sánchez

4. Eden Hazard

5. Romelu Lukaku

6. Thibaut Courtois

7. David de Gea

8. Ben Foster

9. Harry Kane

10. Sadio Mané


20-турнинг илк баҳси "Мидлсбро" ва "Лестер Сити" ўртасидаги нурсиз дуранг билан бошланди. "Вест Бромвич" ўз майдонида "Халл"ни таслим этди (3:1), "Кристал Пэлас" "Суонси"га имкониятни бой берди (1:2), "Сток Сити" эса "Уотфорд"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди (2:0).

"Эвертон" ўз майдонида "Саутгемптон" дарвозасига 3 та жавобсиз гол урди. Лейтон Бейнс, Эннер Валенсия ва Ромелу Лукаку ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишди.

"Манчестер Сити" "Энфилд"даги омадсизликдан сўнг, "Бёрнли"ни қийинчилик билан мағлуб этди (2:1).

Юрген Клопп шогирдлари аввалги турдаги ғалабадан сўнг Дэвид Мойес жамоасини мағлуб эта олмади. Учрашув 2:2 ҳисобида якунланди.

"Манчестер Юнайтед" яхши формага кириб олди ва буни жамоанинг натижаларидан билиб олиш осон.20-турда улар "Вест Хэм"га қарши баҳс юритишди. Мата ва Ибрагимовичнинг голлари жамоага ишончли ғалабани тақдим этди.

"Борнмут" - "Арсенал" учрашувида ақлга сиғмас камбэк содир бўлди. Аввалига олчалар ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келишди. Аммо Арсен Венгер шогирдлари руҳини туширишмади ва Санчес, Лукас Перес ҳамда Жирунинг голлари билан ҳисобни тенглаштиришди. Баҳс голларга бой дуранг билан якун топди.

20-турнинг марказий баҳсида "Тоттенхэм" "Челси" билан куч синашди. Деле Аллининг дубли "шпорлар"га муҳим учрашувда 3 очко тақдим этди.

Eplmanager сайтида iPlay+ совринли лигаси якунланди ва барча уч ғолиб Индонезиядан бўлди.

1.Bintang Kecil (361 очко)

2.lady rose fc (359 очко)

3.Si Doel (353 очко)

Турнинг энг яхши жамоаси


Турнинг энг яхши футболчилари:

1. RyanShawcross (STK) 12 points

2. OlivierGiroud (ARS) 12 points

3. Dele Alli (TOT) 12 points

4. Leighton Baines (EVE) 12 points

5. Ryan Fraser (BOU) 11 points


Топ-10 игроков, выбранных супер-капитанами в 20-м туре

1. Zlatan Ibrahimovic

2. Alexis Sánchez

3. Sergio Agüero

4. Diego Costa

5. Adam Lallana

6. Eden Hazard

7. Sadio Mané

8. Romelu Lukaku

9. Matt Phillips

10. Salomón Rondón

Eplmanager.com да янги совринли лига ишга тушди


Тезроқ рўйхатдан ўтиб, қимматбаҳо совринлар учун курашни бошланг: 

Рўйхатдан ўтиш

1.iPhone 7 Plus

2.iPhone 7 32GB

3.Oppo F1

Маълумот учун, 10га яқин ўзбекистонликлар Eplmanager.com сайтида қимматбаҳо совғаларни қўлга киритишган. Манба

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика