RU

Последние новости

07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  1 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  19 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8

Энтони Хадсон: "Ўзбекистонни чиройли ғалаба билан табриклайман" Новости

Энтони Хадсон: "Ўзбекистонни чиройли ғалаба билан табриклайман"

Ўзбекистон - Янги Зеландия (3:1) ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Энтони Хадсон иштирок этди.
"Ўзбекистон бугун жуда яхши ўйнади. Мен биринчи ўйинда жамоамни майдонга олиб тушгандим, бу катта мактаб бўлди. Рақиб илк дақиқаларданоқ ажойиб ўйнади. Ўз номимдан терма жамоаингизни чиройли ғалаба билан табриклайман", - деб гап бошлади Хадсон.

- Жамоамиз жуда ёш футболчилардан ташкил топган. Шу боис жисмоний жиҳатда рақибга ютқазиб қўйди. Буни устида ишлаяпмиз, албатта бунга ўртоқлик учрашувлари керак бўлади.

- Олдинда ҳали кўп иш кутиб турибди. Айтиб ўтдим, илк ўйиним эди. Жамоа энди-энди шаклланиб боради.

- Бугунги ўйин камчиликларимизни кўрсатиб бериши керак эди. Шу боис ҳам ўртоқлик ўйинлари керак.

- Бугун Ўзбекистонда барча бирдек яхши ўйнади. Ҳайрон қолдирган жиҳат захирадан майдонга тушган футболчилар ҳам ўйиндан узилиб қолишмади. Янги Зеландия айнан шу нарсанинг йўқлиги туфайли ЖЧ-2014га чиқа олмаганди. Яъни бизда захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтирадиган футболчи йўқ эди.

- Биз ўз ўйинимизни намойиш этишга уриндик, бироқ Ўзбекистон бошиданоқ тезкор ўйин кўрсатиб бунга имкон бермади. Худди Австралияга ўхшаб Осиёга ўтиш борасида гап сўзлар бор эди, аммо бугунги ўйин кўрсатиб бердики агар биз Осиёга ўтганимизда ҳам Ўзбекистон бизга жиддий рақиб бўлишини кўрсатиб қўйди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика