Энрике Дембелени қайдномадан чиқариб юборди. У "Арсенал" билан ўйинда қатнашмайди
30 сен 2024 17:41
Новости
Энрике Дембелени қайдномадан чиқариб юборди. У "Арсенал" билан ўйинда қатнашмайди
Вингер Усмон Дембеле ПСЖнинг "Арсенал"га қарши Чемпионлар Лигаси умумий босқичи ўйинида иштирок этолмайди.
Бу ҳақда Goal.com хабар бермоқда.
Манбага кўра, бу қарор ташаббускори парижликлар бош мураббийи Луис Энрикедир. Қайд этилишича, Лига 1 доирасидаги "Ренн"га қарши ўйиндан сўнг Дембеле ва мураббий ўртасида зиддият юзага келган. Шу туфайли Энрике Усмонни бўлажак учрашувга жалб қилмасликка қарор қилган.

"Арсенал" – ПСЖ учрашуви эртага, 1 октябрь куни Лондондаги стадионда бўлиб ўтади.
Дембеле жорий мавсум барча турнирларда 7 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии