RU

Последние новости

09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  21 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  4 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  13 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  10 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  150 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9

Енгилмас "Насаф". Бердиевнинг мағлубиятсиз сериясини биласизми? Новости

Енгилмас "Насаф". Бердиевнинг мағлубиятсиз сериясини биласизми?

Бугун Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳ "Насаф" ва "Моҳун Баган" клублари ўртасидаги тўқнашувга мезбонлик қилади.

Насаф Карши

Кубок АФК - финальная стадия . Тур Quarter Finals

22/09/2021, 21:00

0
:
6
Завершен

Атл.Колката

45'
90'

33-ўйин

Мазкур баҳс "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев учун халқаро майдондаги 33-ўйинга айланади (мураббий сифатида). "Аждарлар" Бердиев бошчилигидан ўтказилган 32 ўйинни 12 тасида зафар қучишни уддалаган (6 дуранг, 14 мағлубият). Тўплар нисбати — 39:43 (-4). Маълумот учун, 32 ўйиннинг 28 таси Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида ўтган.  

Рўзиқул Садуллаевич қўл остидаги жамоанинг халқаро майдондаги энг йирик ғалабаси 2018 йилнинг 30 январида қўлга киритилган. Ўшанда ОЧЛ саралашининг 3-босқичида Иорданиянинг "Ал Файсали" жамоаси таслим қилинган эди — 5:1.

Шунингдек, "Насаф" ОФК кубогининг жорий мавсумида "Олой" (Қирғизистон) жамоаси дарвозасига ҳам жавобсиз 4 та гол урилди.

Бердиевнинг халқаро майдондаги энг йирик мағлубияти эса 2014 йил ОЧЛ саралашининг 2-босқичида рўй берган. Қатарда ўтган ўйинда Набил Маълул бошчилигидаги "Ал Жаиш" 5:1 ҳисобида зафар қучган.

Шунингдек, 2018 йилнинг мартида Хависи бор "Ал Садд" Доҳада "Насаф" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урган эди.

Мағлубиятсиз серия

Қувонарлиси, Қарши клуби 2018 йилнинг март ойидан бери халқаро майдонда енгилгани йўқ. Сўнгги 6 ўйиннинг 5 таси "Насаф" фойдасига ҳал бўлган, 1 та дуранг ("Персеполис" билан).

Охирги мағлубият бундан 3 йил аввал Доҳада қабул қилиб олинган эди:

Осиё чемпионлар лигаси. C гуруҳ, 4-тур

"Ас-Садд" (Қатар) - "Насаф" (Ўзбекистон) 4:0

Голлар: 1:0 - 3 Хави, 2:0 - 15 Абдулкарим Ҳасан, 3:0 - 43 Бағдод Бунеджа, 4:0 - 70 Жугурта Ҳамрун.

“Ас-Садд”: 1.Саад Алшийб, 2.Педро Мигел, 5.Ҳамрун Жугурта, 6.Хави (10.Ҳасан Ал Ҳайдос, 60), 11.Бағдод Бунеджа, 12.Хамид Исмоил, 14.Абдулкарим Ҳасан, 16.Буалим Хоки, 20.Салим Али Алхажри, 37.Ахмад Суҳаил (3.Ёсир Абубакр Исо, 80), 96.Акрам Афиф (8.Али Асадалла, 74).

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов (21.Жаҳонгир Алиев, 66), 55.Славко Лукич, 69.Драган Черан (20.Ислом Кенжабоев, 21), 77.Жасур Ҳасанов (8.Санжар Рашидов, 78), 92.Умарбек Эшмуродов.

Огоҳлантириш: Жасур Ҳасанов 45.

Умид қиламизки, "аждарлар"нинг 6 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси бугун ҳам давом этади.

ОФК Кубогидаги сўнгги мағлубият

"Насаф" жорий мавсум ОФК кубогидаги ўйинларнинг барчасида зафар қучаётганидан хабарингиз бор. "Аждарлар"нинг турнирдаги сўнгги мағлубияти 2011 йилнинг 27 сентябрида қайд этилган. Ўшанда Таиланднинг "Чонбури" жамоаси Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳда 1:0 ҳисобида ғолиб бўлган (чорак финал). Бироқ, дастлабки учрашувда "Насаф" худди шу ҳисобда ютгани боис томонлар пенальтилар сериясига мурожаат қилишган ва якунда ҳамюртларимизнинг қўли баланд келган эди.

Шундан кейин ўтказилган 7 ўйиннинг 6тасида "Насаф"нинг қўли баланд келди (1 дуранг). Тўплар нисбати — 16:4 (+12).

"Насаф" — "Моҳун Баган". Энг қиммат футболчиларни биласизми?

Автор :
Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика