RU

Последние новости

22:45"Реал" нимадан норози?  1 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

Энг яхши марказий ярим ҳимоячилардан бири Андреа Пирло ҳақида Новости

Энг яхши марказий ярим ҳимоячилардан бири Андреа Пирло ҳақида

Италиялик ярим ҳимоячи Пирло ҳаёти ва фаолиятига оид маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

Таржимаи ҳол
Футбол дунёси Андреа Пирлони тўпга моҳирона эгалик қиладиган, рақибини тезкорлик билан алдаб ўтадиган, Италияда жарима тўпини ҳаммадан ҳам яхшироқ тепа оладиган буюк марказий ярим ҳимоячи сифатида танийди. У профессионал фаолиятини 16 ёшида бошлаган, жисмоний формаси энг юқори чўққига чиққан пайт — 2018 йилда эса фаолиятини тамомлаган. Бугунги кунда Пирло мураббийлик лицензиясини олиш учун тайёрланмоқда.


Болалиги ва ёшлиги
Андреа Пирло 1979 йилнинг 19 май куни Брешиа вилоятининг Флеро коммунасида дунёга келган. Отаси Луижжи иккита металлургия заводининг хўжайини бўлган, онаси Лидия эса Брешиа собиқ мэрининг жияни эди. Пирло оилада ўртанча фарзанд бўлган, акаси Иван ва синглиси Сильвия бор.

Футбол Пирлонинг ҳаётига жуда эрта кириб келди. Унинг оиласи "Интер"га мухлислик қиларди ва бирорта ўйинни ҳам ўтказиб юбормасди. Ажойиб ўйинлар гувоҳи бўлган ака-ука кун ботгунча ҳовлига чиқиб тўп тепарди. Андреанинг спортга бўлган қизиқишини сезган ота 1985 йилда ўғлини маҳаллий клуб "Флеро"га беради. Орадан 3 йил ўтиб болакайни "Волунтас" клубига таклиф қилишади. 1992 йилда эса у "Брешиа" академияси томон йўл олади — Пирлонинг клубдаги фаолияти шу тариқа бошланади.


Шахсий ҳаёти
Пирло собиқ аёли Дебора Роверси билан ёшлигидан таниш бўлган, 2001 йилда эса турмуш қуришган. Орадан икки йил ўтиб, уларнинг ўғли туғилди — Никколо (2003), 2006 йилда қиз фарзанд — Анжела дунёга келди. Бироқ 2014 йил Пирло хотини билан ажрашди. Бунга сабаб Валентина Бальдини бўлди (кўчмас мулк сотиш бўйича агент). 2017 йил 7 июль куни уларнинг эгизак ўғил фарзандлари туғилди — Леонардо ва Томмазо.

Эътиборлиси, Пирло икки оиласини бирлаштиришга муваффақ бўлди. У Инстаграмдаги шахсий саҳифасида доим эгизаклари ҳамда Никколо ва Анжела билан бирга тушган суратларини қўйиб боради.


Футбол
1995 йили 16 ёшли Пирло А Серия (Италия чемпионатининг олий дивизиони)да дебют қилди ва "Брешиа"нинг энг ёш ўйинчиси бўлди. Футболчи биринчи голини 1997 йилнинг 19 октябрида уришга муваффақ бўлди. "Интер" бош мураббийи Мирча Луческунинг эътибори Пирлога тушди ва шартнома имзолашни таклиф қилди. Жамоа А Серия турнир жадвалида 8-ўриндан юқорироққа кўтарилишида ёш ўйинчининг ёрдами тегмади ва жазо сифатида уни 1998/1999 йилги мавсумда "Режина"га ижарага бериб юборишди.

Пирло "Режина"да ажойиб 30та ўйин ўтказди ва 6та гол уришга эришди. Аммо бу кўрсаткич "Интер" бошланғич таркибига кириш учун етарли бўлмади. Милан клубининг 8та баҳсида майдонга тушган футболчини яна ижарага бериб юборишди. Бу сафар жонажон "Брешиа"сига.

"Интер"да ўтган мавсумлар Пирлога фаолият захира ўриндиғида жимгина ўтиб кетиши мумкинлигини кўрсатиб берди. Шундан сўнг у "Милан"га ўтишга қарор қилди. 2000–2001 йилги трансфер ойнасининг сўнгги кунида уни 17 млн евро эвазига сотиб олишди. Карло Анчелотти бошқарувидаги "Милан" жамоаси футболчи фаолиятида муҳим роль ўйнади. Пирло айнан шу мураббий туфайли жаҳон даражасидаги буюк ўйинчилардан бирига айланди.

Пирло 2001 йилнинг 20 сентябрида "Милан" сафида дебют қилди. Илк мавсумдаёқ жамоа Чемпионлар Лигасида кучли тўртликка киришда ва энг муҳими УЕФА Кубоги ярим финалига чиқишида Андреа Пирло сезиларли даражада ёрдам берди — бу "Милан" клуби тарихидаги энг яхши кўрсаткич. Пирло фаолиятидаги энг омадсиз йил — 2004/2005 йилги мавсум бўлди. "Милан" Чемпионлар Лигаси турнирида финалга чиқди ва "Ювентус" билан тўқнаш келди. Шиддатли баҳс 3:3 ҳисоб билан якунланди ва пенальтилар сериясида Пирло гол уролмади. Футболчи шу воқеани фаолиятидаги энг ёмон мавсум деб атади.

"Мен фаолиятимни тугатиш ҳақида ўйлай бошладим. Чунки 2005 йилги Чемпионлар Лигасидан сўнг ҳамма нарса ўз маъносини йўқотгандек эди, гўё. Мен энди ўзимни яхши ўйинчи деб ҳисобламай қўйдим, бироқ бундан ҳам ёмони — ўзимни ҳақиқий эркак деб ҳисобламадим", — деб ёзади Пирло "Мен ўйлайман, чунки ўйнайман" номли автобиографиясида.

"Милан" келаси мавсум ҳам А Серия турнирида "Ювентус"дан кейинги иккинчи ўринни эгаллади ва Чемпионлар Лигаси ярим финалигача чиқа олди холос ("Барселона"га имкониятни бой берди). Ойнинг ўн беши қоронғу, ўн беши ёруғ деганларидек, клубнинг ишлари 2006 йилдан яхшилана бошлади. Пирло "Милан"да 10 мавсум ўйнади ва 401 баҳсда 41та гол уришга муваффақ бўлди. Лекин ўша ўн йилликдаги энг асосий ютуқ — Италия терма жамоасида ўйнаш бўлди: 2006 йили футболчи терма сафида Жаҳон чемпиони бўлди.

Пирло муваффақиятга эришишида унинг жисмоний формаси ҳам катта ёрдам берди — бўйи 177 см, оғирлиги эса 68 кг эди. У майдонда тезкорлик билан ҳаракат қила олар, рақиблари ёнида эҳтиёткорлик билан ўйнар ва уддабуронлиги туфайли тўпни уларлан олиб қўярди. 2011 йилда Пирло "Ювентус"га ўтади. Жанлуижжи Буффон бу трансферни қуйидагича изоҳлаган: "Андреа менга бизнинг жамоага ўтишини айтганида ҳаёлимга келган биринчи фикр шундай бўлган: "Худо бор. Ахир бу аср шартномаси!"

Пирло Турин клуби сафида 4 йил тўп тепди. Жамоа ҳар йили Италия чемпиони бўлди, икки марта миллий Суперкубокга эга чиқди, бир марта Италия Кубогини қўлга киритди. Энг охирги мукофот энг муҳими эди: "Ювентус" Кубокга эга чиқиш учун 20 йилдан буён ҳаракат қилаётганди.

Пирло фаолиятини топ клубда ҳам, "Милан"да ҳам эмас, балки ҳаёти мазмунига айланиб улгурган "Нью-Йорк Сити" жамоасида тамомлашга қарор қилди. Футболчи хайрлашув ўйинини 2018 йил 21 май куни ўтказди.


Ютуқлари

"Милан" сафида:
2002/03 — Италия Кубоги соҳиби
2002/03, 2006/07 — УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби
2003, 2007 — УЕФА Суперкубоги ғолиби
2003/04, 2010/11 — Италия чемпиони
2004 — Италия Суперкубоги соҳиби
2007 — Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати ғолиби
"Ювентус" сафида:
2011/12, 2012/13, 2013/14, 2014/15 — Италия чемпиони
2012, 2013 — Италия Суперкубоги соҳиби
2014/15 — Италия Кубоги соҳиби
Италия термаси сафида:
2006 — Жаҳон чемпиони
2012 — Европа вице-чемпиони
Шахсий:
2012, 2013, 2014 — "Италияда йил футболчиси" мукофоти соҳиби
2011/12, 2012/13 — "Йилнинг энг яхши итальян футболчиси" мукофоти совриндори
2013 — Гаэтано Ширеа номидаги намунали фаолияти учун миллий мукофот лауреати


Андреа Пирло ҳозир

2019 йилнинг август ойида Пирло мураббийлик курсида таҳсил олаётгани ҳақида хабар берган эди. У олий тоифадаги лицензияга эга бўлади — UEFA Pro.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика