RU

Последние новости

21:31Лука Модрич: "Мен 13 йилни дунёнинг энг буюк клубида ўтказдим, энди эса ўтмишда ҳозирги "Реал" даражадаси бўлган клубга келдим"  3 20:48"Ал Насср" Роналду орқали МЮ собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 19:59Миш-мишларга чек қўйилди: Лунин Мадридда қолади  0 19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  3 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  5 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  1 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   6 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  8 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  3 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  8 17:02Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради  2 16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  2 16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  1

Энг яхши кўрсаткич "Насаф"да, энг ёмони "Шўртан"да Новости

Энг яхши кўрсаткич "Насаф"да, энг ёмони "Шўртан"да

Олий лиганинг иккинчи даврасидан ўрин олган дастлабки тўрт тур учрашувлари ортда қолди.
Миллий терма жамоамизнинг иккита расми ўйини  (6 ва 10 сентябрь) туфайли олий лигада бироз танаффус юзага келди. Энди 13 сентябрдан бошлаб 18-тур баҳслари давом эттирилади. Иккинчи давранинг дастлабки тўртта туридаги ўйинлардан келиб чиқиб бир қатор маълумотларни берса бўлади. Шулардан бири - мана шу тўрт тур бўйича кимнинг нечта очко жамғаргани. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, Қаршининг "Насаф" клуби барча тўрт учрашувни ғалаба билан якунлаган ягона жамоа бўлди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари ҳам уйдаги, ҳам сафардаги икки беллашувда зафар қучишди.

Бу борада иккинчи ўринни "Пахтакор" эгаллади. Амалдаги чемпионлар максимум 12 очкодан 9 очко жамғаришди. Яъни, жамоа ўз майдонида "Олмалиқ"қа ютқазиб қўйгани учун ҳам 12 очкони йиға олмади. "Бунёдкор", "Локомотив", "Олмалиқ", "Нефтчи" сингари жамоалар эса бир хил еттитадан очко тўплашди.

"Металлург", "Гулистон" ва "Қизилқум" эса тўртта ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозониб, уч бор имкониятни бой берган жамоалар бўлишди. Натижада бу жамоалар максимум 12 очкодан бор-йўғи 3 очко жамғаришди. Бу борада энг пастки кўрсаткич "Шўртан"га тегишли. Ғузорликлар иккинчи давранинг дастлабки тўрт тур якунларига кўра атиги бир очкони қўлга киритишди. "Шўртан" ўз майдонида "Динамо" билан дуранг ўйнаганини ҳисобга олмаганда қолган учта учрашувда мағлуб бўлди.

Кўриб турганингиздек, 14-17-тур якунларига кўра кўп очко йиғиш бўйича энг яхши кўрсаткич Қашқадарёнинг бош жамоаси "Насаф"га насиб этди. Бу борада энг пастки кўрсаткич ҳам Қашқадарё вакилига тегишли. Бундан кўриниб турибдики, "Шўртан" буёғига жиддий ҳаракат қилмаса бўлмайди.

Тўртта тур бўйича йиғилган очколар:

"Насаф"  12/12
"Пахтакор"  9/12
"Бунёдкор"  7/12
"Локомотив"  7/12
"Олмалиқ"  7/12
"Нефтчи"  7/12
"Бухоро"  6/12
"Навбаҳор"  5/12
"Динамо"  5/12
"Сўғдиёна"  4/12
"Металлург"  3/12
"Гулистон"  3/12
"Қизилқум"  3/12
"Шўртан"  1/12
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика