RU

Последние новости

15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  0 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  1 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  1 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  3 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  8 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  7 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  13 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  9

Энг катта таваккал — таваккал қилмаслик (таҳлил) Новости

Энг катта таваккал — таваккал қилмаслик (таҳлил)

Евро-2020 старт олди.

Мусобақанинг очилиш ўйинида Италия Туркияни "янчиб ташлади".  Бу "Скуадра Адзурра"нинг ҳаддан ортиқ кучли экани туфайли содир бўлдими ёки "Анадолу арслонлари"нинг кучсизлиги туфайли?

Роберто Манчинининг Италияси саралашда барчадан яхшироқ натижа қайд этди. 2018 йилдан бери мағлубият нималигини билмаяпти, жорий йилда бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади. Шунчаки, супер! "Мовий гвардия"нинг кучини барча биларди. Фақат Шеноль Гюнеш бу ҳақда ҳаддан ортиқ ўйлаб юборган шекилли, унинг шогирдлари ўйинга мағлуб кайфиятида чиқишди. Очиғи, бу жамоани умуман таниб бўлмади.

Италиянинг модерн футболи "катеначчо"дан анча фарқ қилиши, ҳужумларга асослангани ортиқ ҳаммага маълум. Аммо, кеча турклар итальянча услубни танлади. Ҳимояда "ётиб", ўз вазиятини кутиш ва ундан фойдаланиш... Бироқ, Гюнеш майдон марказида Жоржиньони "занжирбанд" қилолмади. Италиянинг олдинги ўйинларини кузатганлар биладики, "Челси" хавбекини ёпа олмасангиз, 4-5 нафар футболчини ёпишга мажбур бўласиз. Кеча ҳам шундай бўлди. Италия гўё 11 эмас, 16 киши бўлиб ўйнаётгандек. Бунда асосий айбдор таянч ярим ҳимоячилари Окай Йокушлу ҳамда Ўзан Тўфон ҳисобланади. Айнан улар майдон марказини очиқдан очиқ рақибга топширишди. 

Туркия танаффусга қадар ўз мақсадига эришгандек туюлди. Ҳа, жамоа гол ўтказиб юбормади. Мақсад 2-таймда асабийлаша бошлайдиган итальянлар дарвозаси олдида ўз вазиятларини юзага келтириб, улардан фойдаланиш ва 3 очко олиб кетиш эди. Шенол Гюнеш шу туфайли ҳам танаффусдан кейин тезкор Женгиз Ундерни майдонга чиқарди. Аммо, турклар 1-бўлимлаёқ ўйинни ютқазиб бўлишган эди. Футболчилар рақибнинг важоҳатини кўриб, руҳан синиб қолишди.

Шу юздан Кьеллини турклар жарима майдончасигача келиб, зарба бераётган бир пайтда Франция чемпионатининг охирги мавсумида феноменал ўйин кўрсатган Бурак Йилмаз Доннарумма билан учрашишни орзу қилиб ўтирганди. Руҳий зўриқишлар 2-бўлимда бўй кўрсатди ва 3 бор салбий натижасини берди. Гюнеш аслида ўйин картинасини ўзгартиришни истаса, Ундерни эмас, таянч ярим ҳимоясида ўйнайдиган яна кимнидир майдонга чиқариб, марказни эгаллашга ҳаракат қилиши керак эди. 

Бир томондан бу вариант ўйиндан олдин режада бўлмаган бўлиши ҳам мумкин. Яъни, Италиянинг даҳшатли старти Туркияни ўз ярим майдонига қамагандир. Ҳа, бу Италияни ютиш имконсиз эди. Аммо, Гюнешнинг мудофаада ўйнаш тактикаси ҳам тўғри эмаслигини якуний натижа исботлади. У майдон марказини бой бергани туфайли шармандаларча ютқазди.  

P.s.: Тўғри, кечаги Италияга қарши олдинга ўтиш таваккал бўларди. Аммо, умуман таваккал қилмаслик мутлақ хато бўлди.

Фахриддин Рўзиев

Автор :
Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика