RU

Последние новости

22:18Суперлига. "Навбаҳор" – "Пахтакор" ва 24-турнинг бошқа учрашувларида қайси ҳакамлар ишлаши аниқ  1 21:50"Ҳакамларнинг барча қарорлари тўғри" – Суперлига 23-туридаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  1 21:15Расман: Крестинин бошчилигидаги "Локомотив" мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  3 20:57ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" узоқ масофадан ўтказиб юборилган гол туфайли ўз майдонида "Ал Райян"га ютқазди  198 20:32Расман: "Бухоро" Суперлига йўлланмасини нақд қилди!  12 19:59Рўзиқул Бердиев: "Ғалаба учун нафақат яхши ҳимояланиш, балки ҳужумга эътибор қаратиш ҳам муҳим"  5 19:26"Арсенал" рекорд трансферни амалга оширишга тайёр   3 18:50Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Мусобақа бош соврини Тошкентда  5 18:22Бензема Мбаппега "Реал"даги ҳолати бўйича маслаҳат берди  9 17:46Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Асосий таркиблар маълум  6 17:04ПРО-Лига. "Машъал" ўз уйида "Бухоро"га имкониятни бой берди  9 16:55ПРО-Лига. "Арал" "Шўртан" устидан иродали ғалабага эришди   4 16:48"Манчестер Сити" "Барселона" ҳимоячиси учун 70 миллион беришга тайёр  14 16:20"Пахтакор"нинг рақиби "Ал Райян" ҳақида нималарни билишимиз керак?  5 15:52"Бавария" Бундеслиганинг иккинчи тўпурарини ҳам ўз сафида кўрмоқчи   1

"Энфилд" ёқимтойи Новости

"Энфилд" ёқимтойи

Норвегиялик йигитчани қандай қилиб "Энфилд"да ёқтириб қолишди.

Қанот ҳимоячиси позицияси катта шуҳрат келтирмайди ва кўпчилик бунда мухлислар эмас, ўзи учун ўйин кўрсатади. Бундай футболчиларнинг меҳнатларини омма ҳар доим ҳам эсламайди. Шу сабабли уларнинг вазифаси ҳар доим ўзгармас бўлиб қолади: бу футболчилар ҳар вақтда керакли жойда доим тайёр туришлари керак. Қачонки ишлар ёмон бўлсагина ҳимоячилар айбланади. Ишлар яхши бўлганда эса улар ҳақида ўйлашмайди.

Шу сабаблар орқали бутун дунёда ҳамма эътироф этадиган ажойиб қанот ҳимоячилари кам. Ўз-ўзидан ҳамма ҳам бундай беминнат ишларни қилмайди. Технарлар ҳужумчи бўлишни истайди, кимдурлар эса ўзида ҳимояланиш қобилияти борлигини билса, ҳимоячиларга ёрдам беради. Қанот ҳимоячилари эса - балки улар вингерлик қила олмас. Шундайми? Ҳар эхтимолга қарши Жейми Каррагер буни тасдиқлаган: "Ҳеч ким Гари Невилл каби бўлишни истамайди".

Нима бўлишидан қатъи назар, ажойиб қанот ҳимоячилари - даҳшатли бўлиши керак. Бундай футболчилар футболни завқлантиради, уларда ғолиблик руҳи бор. Кафу, Филипп Лам, Дани Алвес каби футболчиларни сизларга мисол қилиб келтирамиз. Уларнинг фаолияти шунчаки ажойиб.

Ҳозирги қанот ҳимоячилари эса кўпроқ вақтини ҳужумда ўтказмоқда, баъзи вақтларда эса ўз жарима майдончасини деярли эсдан чиқаради. Бундай ҳолатларни 70-90 йилларда бразилияликларда кузатгандик.

Йон Арне Риисе "Ливерпуль"га келганида ҳеч ким уни танимасди.У жамоанинг 2001 йилги трансферлар ойнасидаги илк хариди бўлганди. Риисе 4 млн фунт эвазига "Монако"дан "Ливерпуль"га ўтди. "Энфилд"да у Улье жамоасининг қаҳрамонларидан, қарши ҳужумга эффект берадиган, ўзгартириб бўлмайдиганлардан бирига айланди.

Сариқсочли йигитнинг дебюти анчагина шуҳрат келтирди: УЕФА суперкубоги доирасида "Бавария"га қарши ўйинда у Майкл Оуэннинг тўп оширишидан кейин дарвозани ишғол қилди.

Йон илк мавсумидаёқ мухлисларнинг муҳаббатига эришди, яхши ўйин кўрсатди ва 10га яқин гол урди. У муаммоларсиз АПЛнинг услубига мослашди ва жамоадошларига Англия ҳамда Европа суперкубогини қўлга киритишида катта ҳисса қўшди. Агарда Йон гол урганида, Европадагилар унинг дарвозабонлар қайтара олмайдиган чап оёғидаги пушка каби зарбасини эслашарди. Исбот сифатида, унинг "Гудисон Парк"даги видеосини томоша қилинг. Яна бир мисол сифатида унинг "Манчестер Юнайтед"га жаримадан урган голини эсласак бўлади. Орадан ярим йил ўтмасдан Риисе мухлисларнинг ёқимтойига айланиб олди. У фақатгина кийим-кечаклар менежерини ёқтирмаслиги мумкин: аммо норвегияликнинг энг яхши кўрган иши "қизил" либосда яна бир гол уришга айланганди.

Барча ҳам тўпни бундай тепа олмайди ва бу тасодиф эмас: Риисе натижага эришиш учун бу билан анча вақт шуғулланган. "Ёшлигимда бундай зарбалар бериш учун кунига 5-6 соат шуғулланардим". У ўзининг илк мавсуми якунланиш арафасида "Ипсвич"га қарши ўйинда дубль қайд этди. "Ливерпуль" 2-ўринни олишида Йоннинг хатти-ҳаракатлари салмоғи юксак.

22 ёшли норвегиялик икки мавсумда 14 гол урди. Рақамлар қанчалик катта бўлса ҳам, Йон Арне Риисени топ-ҳимоячи сифатида эслашмайди. У ҳимоядаги ўйинлари эвазига кўпчиликнинг эътиборидан четда қолган, айрим паллаларда мухлисларнинг асабига ҳам тегганди. 2002-2003 йилги мавсумда унинг ўйинларида пасайиш кузатилди. Аммо Рафа Бенитес жамоа бошқарувини ўз қўлига олганидан кейин яна олдинги ҳолатига қайтди ва ўзини топа олди.

2004/05 йилги мавсумда у жамоаси Истамбулдаги финалда етиб боришида ўз ҳиссасини қўша олмади, бироқ у жамоанинг бошқа ўйинларида барча кучини сарфлади. "Энфилд"да "Чарльтон" дарвозасига, "Вест Бром"га қарши баҳсда бир жуфт, Лига кубогида "Челси"га урилган ажойиб голларини ёддан чиқариб бўлмайди. Якунда Риисе жамоанинг сафар ўйинларидаги энг яхши ҳужумчисига айланиб олди. Чала-ҳужумчи кўплаб учрашувларда ўйиннинг тақдирини ҳал қилган. Усиз "Ливерпуль" медалларга даъвогарлик қила олмасди. Бунга "Байер" мисол.

У навбатдаги мавсумда ҳам голлар урди. Бу сафар у Англия кубогининг ярим финалида (яна "Челси"га) жаримадан, финалда "Вест Хэм" дарвозасини ишғол қилди. "Челси" бир неча бора норвегияликдан голлар қабул қилиб олган, мисол учун Суперкубокда ҳам. Ўшанда Риисенинг навбатдаги қурбони Кудичини бўлганди.

Ярим финалда Йон ўз дарвозасига гол уриб қўйди. Шундан кейин лондонликлар ўйиннинг боришини ўз назоратига олишди ва ливерпулликларни ортди қолдиришди. Шундан кейин мухлислар ўз кумирларига ишонишдан бироз сустлашди. Аммо "Энфилд" ҳар ўйинда жамоа учун жонини бераётган норвегияликни қўллаб-қувватлашда давом этди.

Ҳа, Риисе идеал бўлмаган. Техник ва тактик жиҳатдан Фабио Аурелиодан бўшроқ бўлгандир. Аммо у АПЛ тарихидаги энг яхши ҳимоячилардан бири. Жамоа таркибида 7 йил давомида Европа ва Англия турнирларида 348 учрашувда қатнашди, УЕФА, Англия суперкубогини қўлга киритди. Мамлакат кубоги ва лига кубогига эга чиқди. Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди.

Риисе ўз даврининг энг яхши қанот ҳимоячиларидан бири бўлганига ҳеч қандай шубҳа йўқ. У 31 гол уришга эришган. Уни ёддан чиқариб бўлмайди.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика