RU

Последние новости

11:28Трамп КЖЧ финалига келади  1 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  4 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  1 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  5 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  2 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  11 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  10 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  18 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  28 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  20 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  248 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  6

"Энфилд Роуд"даги бетакрор ўйинга бир йил тўлди Новости

"Энфилд Роуд"даги бетакрор ўйинга бир йил тўлди

Европа чемпионлар лигасининг ўтган мавсуми суперкамбэкларга ниҳоятда бой бўлгани билан олдингиларидан кескин фарқ қилди.

Жумладан, ярим финал босиқичининг иккала жуфтлиги ҳам мухлисларга бир олам ҳаяжон, эмоция тақдим қилганди.

"Барселона" — "Ливерпуль"

Мазкур жуфтлик ўртасида Каталонияда ўтказилган биринчи баҳсдан (3:0) кейин бутун дунё Месси тепган жарима тўпини муҳокама қилар, "кўк-анорранглилар"нинг финалдаги рақиби ким бўлиши, "Тоттенхэм" ёки "Аякс" "Барселона"га қаршилик қила оладими қабилидаги саволларга ўзича жавоб изларди. "Ливерпуль"нинг энг ашаддий мухлислари ҳам Салоҳ ва Фирминосиз жамоанинг Месси бошчилигидаги каталонларга қарши мўжиза кўрсата олишига деярли ишонмаган бўлса керак. Фақат Клопп ва унинг йигитларигина бунга охиригача ишонишди ва исботлашди.

Учрашувга қадар Луис Суарес УЕФА расмий сайтига интервью берган: "Ливерпуль"даги ажойиб мавсумлардан кейин яна "Энфилд"га қайтяпман. Бу мен учун ўзгача аҳамият касб этади. ЕЧЛ финалига қадар етиб бориш жуда мушкул вазифа. Биринчи ўйиндан кейин биз бунга жуда яқинмиз. Лекин қаерда ўйнаётганимизни унутмайлик. Бу ерда мухлислар бир сония ҳам тўхтаб қолишмайди. Ўтган йили "Рома"га қарши ўйинда йўл қўйган хатоларимизни такрорламасликка уринамиз. ЕЧЛда ярим соат эмас, бир дақиқага тўхтаб қолиш ҳам сизни мусобақадан чиқариб юборади".

Жавоб ўйинидан бир кун олдин Трент Александер-Арнольд шундай деганди: "Албатта, рақибларимизнинг барчаси жаҳон юлдузлари, аммо уларга етарлича муаммо туғдиришимизга ишонаман. "Барса"га қарши учрашувларда Месси ёки бошқа ўйинчига алоҳида эътибор қаратиш керак эмас, барчага қарши бир хил ўйнаймиз. Бизнинг йўқотадиган нарсамиз қолмади, мухлисларимиз учун охирги сонияларгача ҳаракат қиламиз"

Ўйин ўтган йилнинг айни кунида ўтказилганди ва якунда Трентнинг фикрлари ўз тасдиғини топди. "Барселона" учун энг катта муаммони ўйин охирида айнан унинг ўзи туғдиргани ёдингизда бўлса керак. Марҳамат, қуйида ўша лаҳзаларни эслаш учун учрашувдаги хавфли вазиятларнинг видеолавҳасига эътибор қаратишингиз мумкин.


2018-19, ЕЧЛ. Плей-офф. 1/2 финал

"Ливерпуль" - "Барселона" 4:0 (биринчи ўйин - 0:3)

Голлар: Ориги, 7 (1:0); Вейналдум, 54 (2:0); Вейналдум, 56 (3:0); Ориги, 79 (4:0)

"Ливерпуль": 13. Алисон, 3. Фабиньо, 4. ван Дейк, 26. Робертсон Э. ( 46') , 10. Мане, 14. Хендерсон, 27. Ориги (85') , 66. Александер-Арнольд, 7. Милнер, 32. Матип, 23. Шакири (90')

Заҳирадагилар: 22. Миньоле, 6. Ловрен, 24. Брюстер, 58. Вудберн, 5. Вейналдум (46') , 12. Гомез (85') , 15. Старридж (90').

"Барселона": 1. Тер Штеген, 15. Лангле, 18. Альба Х., 3. Пике, 5. Бускетс, 7. Коутиньо (60') , 20. Роберто С., 22. Видаль (75') , 4. Ракитич (80') , 9. Суарес Л., 10. Месси

Заҳирадагилар: 13. Силлессен, 23. Юмтити, 24. Вермален, 26. Аленья, 2. Семеду Н. (60') , 8. Артур Рамос (75') , 14. Малком (80').

Огоҳлантиришлар: Фабиньо 11', Матип 66' - Бускетс 45', Ракитич 53', Семеду Н. 76'.  

Ўйиндан кейин "Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес шундай фикрларни билдирганди: "Рақиб тўртинчи голни урганида биз мактаб болаларига ўхшаб қолдик. Албатта, ҳозир биз ва мухлисларимиз учун жуда қайғули вазият. Аммо ҳар қандай танқидларга тайёр туришимиз керак".

"ЛИВЕРПУЛЬ" СУПЕРКАМБЕК КЎРСАТГАН ҲОЛДА "БАРСЕЛОНА" ТЎСИҒИДАН ЎТИБ, МУСОБАҚАНИНГ ФИНАЛИГА ЙЎЛ ОЛДИ! 

Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика