RU

Последние новости

08:30Расман: «Қизилқум»ни яна 4 нафар футболчи тарк этди  0 08:06Суперлигада ўйнашга даъвогар «Хоразм»га «Локомотив» футболчиси ўтишга яқин  0 07:42А Серия. «Интер»да ғалаба, «Фиорентина» мағлуб бўлди  0 01:47МЮ босслари Рэшфордни таркибдан чиқариб юборган Аморимга босим ўтказишадми?  8 00:57"Арсенал"дагилар ҳавотирда  1 00:18"Интер" - "Комо". Таркиблар билан танишинг  0 00:01Зидан фақат иккита жамоани бошқариши мумкин  6 23:31ОКМК Дубайда Россиянинг икки клуби билан ўйнайди  0 22:43Роналду: "Қайси биринг Мессини мендан кучлироқ дединг?"  13 22:23Тозалик инспекторлари МЮ стадиони баҳосини 4дан 2га туширди. Нега?  4 21:18Расман: "Навбаҳор" африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олди  14 21:00Ҳисобда акс этмаган — осон ғалаба! "Реал" - "Севилья" учрашуви таҳлили  5 20:41Умтитининг фаолияти хавф остида  5 20:19"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини "Вулверхэмптон" вакили билан кучайтирмоқчи  0 19:56Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди  2

"Энергетик"дан сўнг Европа футболига тайёр эдим. Аллақачон француз тилини ўрганишни бошладим". Абдуқодир Ҳусановнинг "Ланс"га ўтганидан кейинги илк интервьюси Новости

"Энергетик"дан сўнг Европа футболига тайёр эдим. Аллақачон француз тилини ўрганишни бошладим". Абдуқодир Ҳусановнинг "Ланс"га ўтганидан кейинги илк интервьюси

Ўзбек вундеркинди Францияга кўчиб ўтиши, янги мамлакатга адаптация ва топ-лигадаги илк мавсумдан нималар кутаётганини айтди.

Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнасидаги энг асосий ўтиш Абдуқодир Ҳусановнинг "Ланс"га йўл олиши бўлди деса бўлади. 19 ёшли ҳимоячи Осиё кубоги U-20 ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан сўнг Европа стандартлари бўйича камтарроқ бўлган "Энергетик-БГУ"дан топ-лигага йўл олди.

Championat.Asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев ва сайт мухбири Николай Егоричев Ҳусановдан интервью олишди ва унинг ўтишидан тортиб, янги клубидаги мослашиш жараёнигача барчасини билиб олишди.

- "Ланс" сизга қизиқиш билдираётганидан ажабландингизми? Барибир дунёга унчалик танилмаган Ўзбекистон терма жамоасида ўйнайсан, собиқ клубингиз эса Беларусь чемпионатида ҳаракат қилади.
- Ўзбекистон терма жамоасининг U-20 Осиё кубогидаги ғалабасидан сўнг бир неча клублар, асосан Россия ва Туркиядан таклифлар бўлди. Билишимча, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан сўнг агентим билан топ-5 лигалари вакиллари мулоқот қилишган. Яхши клубдан таклиф бўлишига тайёр эдим. Агентим менга хавотир олмаслигимни, биргаликда фаолиятимнинг ривожланиши учун энг яхши вариантни танлашимизни айтди. Мени Европанинг бир топ-клуби кузатганини биламан. "Ланс" билан шартнома имзолаганимдан сўнг агентимга ўша клуб вакилидан хабар келди. Бизни "Ланс"га ўтиш билан табриклашди ва омад тилашди. Агар мен билан шартнома имзоламоқчи бўлган клуб ўтишим ҳақида табриклаётган бўлса, демак бу бизнинг тўғри танловимизни тасдиқлайди.




- "Энергетик-БГУ"нинг ўзига хослиги нимада? Бу жамоада ўзбек футболчилари яхши ҳаракат қилишади ва ўсишади.
- "Энергетик"да Анатолий Иванович Юревич бошчилигидаги яхши мураббийлар штаби бор. У ерда футболчининг ривожланиши устида жиддий ишлашади ва катта эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилади. Муҳими, аввалига клуб олдида катта мақсадлар турмаганди, шу сабаб у ерда кўплаб ёш ўйинчилар ўйнашди. Бизга хатоларга йўл қўйишга рухсат берилди, бу учун ҳеч ким урушмади. Биз хатоларни ўргандик, асосий мақсадимиз эса ўрганиш ва уларни ортиқ такрорламасликдан иборат эди.




- "Бунёдкор"дан "Энергетик"га ўтиш қандай содир бўлди? Ушбу клуб сизинг Европага йўл олишингизда трамплин бўлишини кутганмидингиз?

- Мени "Бунёдкор"нинг ўринбосарлар жамоасига олишни хоҳлашмаган. Тошкент биринчилигининг иккинчи лигасида ўйновчи "Бунёдкор-Б"да тўп тепишни таклиф қилишганди. Ўшанда оилам билан маслаҳатлашгандим. Отам у билан МХСК ва "Дўстлик"да бирга ўйнаган Улуғбек Акага (таҳририят эслатмаси - Улуғбек Асанбаев) мурожаат қилди. У бизга "Энергетик-БГУ"га боришни ва биз якунда ишлашни бошлаган агентни тавсия қилди. Ўшанда 17 ёшда эдим ва "Бунёдкор" мени ҳеч қандай товон пулисиз қўйиб юборди, сабаби менга у ерда ишонч билдиришмаганди.

Ёш туфайли Беларусь чемпионатида ўйнай олмасдим ва бир йил атрофида шунчаки асосий жамоа билан шуғулландим. Ўртоқлик ва икки томонлик ўйинларда иштирок этдим ва барча билан тенг ишладим. Шу сабаб, 18 ёшни қарши олганимда, катталар даражасида ўйнашга тайёр эдим.

"Энергетик"га киришим осон бўлмаган, у ерга тўғри келганни олаверишмайди. Барча ҳам машғулотларда бериладиган юкламани кўтара олмайди, кимлардир эса кетади. Ҳамма ҳам у ерда ўйнаб кета олмайди, аммо ким бунга чидаган ва қолган бўлса, умуман бошқа футболчига айланади. Уларнинг фаолиятини "Энергетик"га қадар ва ундан кейинга бўлиш мумкин.



- "Ланс"га ўтиш ҳақида гапириб беринг. Мослашиш қандай кечмоқда, жамоадаги шериклардан қайсилар билан дўстлашишга улгурдингиз? Улар билан қайси тилда гаплашяпсиз?
- Мослашиш осон кечмоқда. Француз тилини ўрганишни бошлаяпман, сабаби жамоадаги барча французча гаплашади. Клуб менга таржимон тақдим эди, тез орада француз тилини ўрганиш бўйича дарслар бошланади. Бошқаларнинг гапини тушуниш ва асосий нарсалар ҳақида гапириш учун яқин 3-4 ойда француз тилини ўрганишни режалаштиряпман. Ҳозирданоқ бош мураббий менга нималар деяётганини тушуняпман, сабаби менга футболдаги атамалар рўйхатини беришди. Клуб тезроқ мослашишим учун барчасини қилмоқда.

Барча ўйинчилар билан яхши гаплашяпман, мени барча қўллаб-қувватламоқда. Жамоадаги ҳолат ажойиб. Гапим муболаға эмас-у, жамоамиз ҳақиқий оиладир. Тиббиёт штаби томонидан назорат ҳайратга солади, улар доим соғликни кузатишади ва турли хил тестлар ўтказишади. Менга, футболчи сифатидаги бундай эътиборни ҳали ҳеч қаерда кўрмаганман. Клубда менга кундалик масалаларда ёрдам берадиган инсонлар бор. Уларга бу учун катта раҳмат.



- Машғулотлар қандайдир қийинчиликлар борми? Балки топ-чемпионатлардаги юклама жуда юқоридир?
- "Энергетик"да ҳам тахминан шундай услубда ишлагандим. Европа футболига, катта юкламаларга тайёр эдим деса бўлади. Бу учун "Энергетик"дан миннатдорман. "Ланс"нинг ажойиб мураббийлар штаби бор, бу ерда барчаси кичкина деталларгача ўйланган. Жамоада бўлиш ва машғулотлар жараёнидан катта завқ оляпман.

- Сиз "Ланс"нинг уй стадиони бўлмиш "Боллар-Делелис"да ўйнадингиз. У ерда "Торино"га қарши мавсумолди ўйинида 38 минг одам йиғилди. Стадиондаги атмосфера ҳақида нима дея оласиз?
- Бундай омма олдида ўйнаш ақлбоварқилмас нарса! "Торино"га қарши ўйинда мухлислар жамоани ва шахсан мени қандай қўллаб-қувватлаётганини ҳис қилдим. "Ланс" мухлисларининг муҳаббатини қозонишга умид қиламан. Бу учун бор кучимни ишга соламан.

- Франциядаги илк мавсумингиздан нималарни кутяпсиз?
- Жамоага тўлиқ мослашишни ва ўйнашни бошлашни кутяпман. Мени асосий таркибдаги ўрин учун кураш кутиб турганини биламан. Аммо, мураббийлар штаби менга қандай муносабат қилаётгани, қандай ишонаётганини кўриб турибман. Умид қиламанки, "Ланс"даги илк мавсумимда менда етарли ўйин вақтлари бўлади. Бизни Лига 1 ва Чемпионлар лигасидаги қизиқ мавсум кутиб турибди. "Ланс" сафида расмий ўйиндаги дебютимни сабрсизлик билан кутяпман.



Нарзулла Сайдуллаев ва Николай Егоричев суҳбатлашди

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика