RU

Последние новости

21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  0 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  16 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  1 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  22 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  25 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  41 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  17 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  1 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14

Энди Республика олимпия захиралари коллежи “Одил Жуниор” билан ҳамкорлик қилади Новости

Энди Республика олимпия захиралари коллежи “Одил Жуниор” билан ҳамкорлик қилади

Сўнгги йилларда халқимиз саломатлиги бўрасида ғамхўрлик қилиш, маънавий ва жисмоний баркамол авлодни шакллантириш, миллионлар ўйини бўлган ва мамлакатимизда ҳам энг севиб ўйналадиган футболга аҳоли, айниқса, ёшларни кенг жалб этиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Мамлакатимизда юксак иқтидорга эга ёш футболчиларни танлаш, саралаб олиш ва футбол инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш, футболга ихтисослашган спорт мактабларининг фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш, қолаверса ўтказилаётган спорт мусобақалари савиясини яхшилаш бугунги кунда долзарб вазифага айланган.
Шу мақсадда давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда 2021 йил 5 ноябрдаги “Спорт таълими тизимини тубдан такомиллаштириш орқали олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчилар захирасини шакллантириш сифатини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинганки, бу ҳужжатлар соҳа ривожида янги даврни бошлаб беради.

Кеча Республика олимпия захиралари коллежида мамлакатимизда болалар-ўсмирлар футболини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келаётган мазкур коллеж ҳамда “Одил Жуниор” футбол академияси билан “Ҳамкорлик меморандуми”ни имзолаш маросими ҳамда ушбу академияга хориждан жалб қилинган футбол мутахассисини таништирув маросими ташкил этилди.

Унда доимий равишда ўзбек футболига Михаил Ан, Равшан Эрматов, Игнатий Нестеров, Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов каби маҳоратли футболчиларни тарбиялаб бераётган ушбу илм масканида “Одил Жуниор” футбол академиясининг ёш футболчилари иштирок этишди. Уларга шу ерда хориждан олиб келинган футбол мутахассиси таништирилди.

Тадбирда Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти, “Одил Жуниор” футбол мактаби асосчиси Одил Аҳмедов ҳам иштирок этди.

“Ушбу қилинаётган ишларимизнинг барчасини заминида футболимиз эртаси учун янги юлдузлар етиштириб бериш, барча ўсиб келаётган, иқтидорли ва салоҳиятли ёшларни бирлаштириш, уларни битта мақсад сари, яъни ўзбек футболи шаънини юқориларга кўтариш йўлида бирлаштириш ётибди”.
Шундан сўнг РОЗК директори А.Мамадалиев ҳам сўзга чиқиб, бу саъй-ҳаракатлар негизида Ўзбекистонда миллионлар ўйини футболни, қолаверса болалар ва ўсмирлар футболини янги босқичга олиб чиқиш вазифаси ётганлиги, бунинг учун барча бир тану-бир жон бўлиб ҳаракат қилиши кераклигини таъкидлади.

Тадбирнинг иккинчи қисмида Республика олимпия захиралари коллежи ҳамда “Одил Жуниор” футбол академияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу меморандум мамлакатимизда болалар ва ўсмирлар футболини оммалаштириш ва ривожлантиришга хизмат қилади.


Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика