RU

Последние новости

03:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнади  32 03:15АПЛ. "Челси" "Лидс"ни енга олмади, "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га имкониятни бой берди  11 00:42Беллингем сон жароҳати туфайли икки ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин  4 00:02"Ал Насср" Роналду билан вазияти ҳал қилмаса, Жезуш клуб билан шартномани узайтирмайди  26 23:22Элит ОЧЛ. "Трактор" ўз уйида "Ал Садд"га ютқазди. Ҳамробеков 72 дақиқа ўйнади  0 22:40Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"  54 22:14МЮ Магуайрга шартнома муддатини узайтириш таклифини бермоқчи  0 21:49Арне Слот: "Бу мавсум мураббийлик фаолиятимдаги энг оғири бўлмоқда"  0 21:28"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  26 21:06"Бунёдкор" Анталиядаги назорат ўйинида Чехия клубини мағлубиятга учратди  2 20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  2 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  11 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  44 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  2 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  5

Эмилиано Мартинес: "У Нидерландия гол уришини хоҳлади" Новости

Эмилиано Мартинес: "У Нидерландия гол уришини хоҳлади"

Аргентина терма жамоаси ва "Астон Вилла" клуби посбони Эмилиано Мартинес чорак финалдаги ҳакамни танқид қилди.

Нидерландия ва Аргентина термалари ўртасидаги Жаҳон чемпионати чорак финал босқичи иккинчи баҳси тартибсизликлар ва огоҳлантиришларга бойлиги билан ажралиб турди. Ўйинни бошқариб борган рефери Антонио Матеу Лаос ўйин давомида жами 15 та сариқ карточка кўрсатди ва баъзи вазиятлар унинг назоратидан чиқиб кетгандай таассурот қолдирди. Жанубий Америка вакилининг пенальтилар сериясида ғалаба қозонишида қаҳрамонлик кўрсатган Мартинес ўйиндан кейин фикрларини билдириб ўтди:

"Жуда мураккаб ўйин бўлди ва биз ўйинни яхши назорат қилдик, деб ўйлайман. Биз 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олдик. Ўйин бизнинг устунлигимизда ўтди, ҳакам рақибларимизга ҳамма нарсани берди. Тўсатдан улар бош билан яхши зарба беришди. Мен буни кўрмай қолдим ва ҳаммаси тескари бўлиб кетди. Рефери уларга ҳеч қандай сабабсиз 10 дақиқа қўшиб берди, 10 дақиқа! У 2 ё 3 марта жарима майдончаси ташқарисида жарима зарбаси берди. У шунчаки Нидерландия гол уришини хоҳлади. Умид қиламанки, биз энди ўша ҳакам билан ўйнамаймиз. Чунки у фойдасиз".

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика