Эмери: "Биз ярим финалдамиз ва финалга чиқишни хоҳлаймиз"
02 мая 2022 20:02
Новости
Эмери: "Биз ярим финалдамиз ва финалга чиқишни хоҳлаймиз"
"Вильярреал" бош мураббийи Унаи Эмери Чемпионлар лигаси нимчоракфиналидан ўрин олган "Ливерпул"га қарши жавоб ўйинидан нимани кутаётганини айтди.
Испанлар "Энфилд"да бўлиб ўтган илк учрашувда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.
“Эртага биз мукаммал ўйин кўрсатишимиз керак. Мухлисларга бундай вазифани амалга оширишимизда ёрдам беришларини ва уйиндан завқланишларини истаймиз. Қўллаб-қувватлаш ҳар доим муҳим рол ўйнайди. Биз шу босқичдамиз ва финалда ўйнашни хоҳлаймиз”, - деди Эмери матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, "Вильярреал" бундан олдин фақат 2005/06 йилги мавсумда Чемпионлар лигасининг ярим финалида ўйнаган. Ўшанда "сариқ сув ости кемаси" Англиянинг бошқа жамоаси - "Арсенал" тўсиғидан ўта олмаганди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии