RU

Последние новости

00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  28 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  28 00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  8 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2

Элит ОЧЛ қайтмоқда. Бугун чорак финалга старт берилади Новости

Элит ОЧЛ қайтмоқда. Бугун чорак финалга старт берилади

Бир ойдан кўп танаффусдан сўнг яна Элит Осиё чемпионлар Лигаси қайтяпти.

Март ойидаги мақоламизда гуруҳ учрашувлари якунига кўра, Ғарб ва Шарқ минтақасининг 8тадан 16та жамоаси кейинги босқичга йўл олгани ҳамда 1/8 финалдан сўнг 8та клуб мусобақа билан хайрлашгани ҳақида хабар бергандик.




Буёғига турнир 1/4 финалдан бошлаб марказлашган тартибда Саудия Арабистонида ўтказилади. Олдин финал уй-меҳмон тарзида иккита учрашувдан иборат бўларди, эндиликда финал ҳам Саудияда бўлиб ўтади.

Марказлашган ўйинларга Жидда шаҳридаги иккита чиройли стадион - "Қирол Абдуллоҳ" (сиғими 63 минг) ва "Шаҳзода Абдуллоҳ Ал Файсал" (сиғими 27 минг) мезбонлик қилади.

Чорак финалда курашни давом эттирадиган жамоалар:
"Ал Аҳли" (Саудия Арабистони)
"Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)
"Ал Насср" (Саудия Арабистони)
"Ал Садд" (Қатар)
"Бурирам Юнайтед" (Таиланд)
"Йокогама Маринос" (Япония)
"Кавасаки Фронтале" (Япония)
"Гвангжу ФК" (Жанубий Корея)




14 март куни бўлиб ўтган қуръа маросимида клублар Ғарб-Шарқ мисолида тўртта жуфтликка ажратилди. Аввалги йиллари Шарқ ва Ғарб фақат финалда ўзаро рақиб бўлган бўлса, эндиликда чорак финалдан бошлаб Шарқнинг рақиби Ғарб, Ғарбнинг рақиби Шарқ жамоалари бўлади. Чорак финал жуфтликлари ва ўйин ўтказиладиган сана қуйидагича кўриниш олган:

1/4 финал. 25 апрель. 21:30. "Қирол Абдуллоҳ" стадиони
"Ал Ҳилол" - "Гвангжу ФК"

1/4 финал. 26 апрель. 21:30. "Қирол Абдуллоҳ" стадиони
"Ал Аҳли" - "Бурирам Юнайтед"

1/4 финал. 27 апрель. 00:30. "Шаҳзода Абдуллоҳ Ал Файсал" стадиони
"Йокогама Маринос" - "Ал Насср"

1/4 финал. 27 апрель. 21:30. "Шаҳзода Абдуллоҳ Ал Файсал" стадиони
"Кавасаки Фронтале" - "Ал Садд"

Ўйинларнинг қизиқ томони шуки, биз чорак финалда Шарқ ва Ғарбнинг ўзаро курашига гувоҳ бўламиз. Албатта, номдор юлдузлар Ғарбда кўпроқ, лекин Шарқда футбол ўйнаш яхши йўлга қўйилган. Биргина Таиланднинг "Бурирам Юнайтед" клуби "Ал Аҳли" олдида анча кучсиздек кўринаётгани билан Япониянинг икки жамоаси ҳамда Жанубий Кореянинг "Гвангжу ФК" клуби Ғарбга бемалол бошоғриқ келтира олади.

Мусобақа форматига кўра, чорак финалдан бошлаб барча ўйинлар битта учрашувдан иборат бўлади. Ютқазган Элит ОЧЛни тарк этади. 29-30 апрель куни ярим финал баҳслари ўтказилса, ҳал қилувчи финал учрашуви 3 май куни Жидда шаҳридаги ҳашаматли "Қирол Абдуллоҳ" стадионида бўлиб ўтади. Учинчи ўрин учун баҳс ўтказилмайди.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика