RU

Последние новости

19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  1 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  4 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  5 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  3 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  15 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  0 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  18 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  6 14:48Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди  2 14:34"Интер" ҳужумчи учун 45 млн евро таклиф қилди  0 14:11Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа"  0 13:53Расман: Кожо Ўзбекистонга қайтди  5

Элдорбек Суюнов терма жамоа лагерини тарк этди Новости

Элдорбек Суюнов терма жамоа лагерини тарк этди

Терма жамоа лагеридан дарак.

Бугун ҳам Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги машғулотини ўтказмоқда.

ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтаётган машғулотларда икки маҳаллий футболчи қатнашмаяпти.

Дарвозабон Элдорбек Суюнов болдир суягининг устки қисмининг лат ейиши ташҳиси билан терма жамоа лагерини тарк этган. Унинг жароҳат жиддий эмас, бироқ машғулотларда иштирок эта олмайди ва ўртоқлик ўйинларигача терма жамоага ёрдам бера олмайди.



Ҳимоячи Шерзод Аъзамовда сон мушагининг енгил лат ейиши аниқланган. Шу боис футболчи бугун ва эртага фақат тренажер залида машғулот ўтказади. "Пахтакор" вакили икки кундан кейин умумий гуруҳга қайтади.

Легионерлардан биринчилардан бўлиб "Шаржа" ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров ва "Ростов" клуби аъзоси Элдор Шомуродов терма жамоа ихтиёрига етиб келишган ва машғулотларда тўлиқ куч билан ишлашмоқда.

Қолган икки легионер Одил Аҳмедов ва Достонбек Ҳамдамов шу кунларда Тошкентга етиб келишади.  



Эктор Купер мазкур йиғинга таклиф этган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров (“Локомотив”)
Элдор Суюнов (“Пахтакор”)  (жароҳат)
Роман Абдулов (АГМК)
Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912”)
 
Ҳимоячилар:
Егор Кримец (“Пахтакор”)
Анзур Исмоилов (“Локомотив”)
Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”)
Достон Турсунов (“Нефтчи”)
Олег Зотеев (“Локомотив”)
Владимир Козак (“Пахтакор”)
Акмал Шораҳмедов (“Пахтакор”)
Даврон Ҳошимов (“Навбаҳор”)
 
Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков (“Насаф”)
Азиз Ҳайдаров (“Бунёдкор”)
Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”)
Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”)
Икром Алибоев (“Локомотив”)
Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой)
Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия)
Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА)
Достон Ҳамдамов (“Анжи”, Россия)
 
Ҳужумчилар:
Иван Нагаев (“Қизилқум”)
Марат Бикмаев (“Локомотив”)
Ҳусниддин Ғофуров (“Локомотив”)

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика