RU

Последние новости

23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  0 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  2 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  0 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  11 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  9 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  5 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  22

Элдор Тожибоев: "Биринчи лига бўлсада, кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлган маъқул" Новости

Элдор Тожибоев: "Биринчи лига бўлсада, кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлган маъқул"

Биринчи лиганинг ғарб минтақасида иштирок этаётган Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси мана 10-турки, бирор маротаба ҳам мағлубиятга учрамади.
Жамоа шу кунгача атига бир бор ўз даровзасидан тўп ўтказиб юборди. Бу эса жамоани ўз-ўзидан пешқадамга айлантирди. Бундай ижобий натижага эришишда жамоа посбони Элдор Тожибоевнинг ҳиссаси ҳам катта бўлаётганини айтиб ўтиш лозим. "СА" талқинига кўра, 28 ёшли дарвозабон ғарб минтақасининг апрель ойидаги энг яхши футболчиларидан бири бўлди.

- Албатта апрель ойида жамоам яхши иштирок этди  дея гап бошлади Тожибоев. -  Мағлубиятга учрамадик. Шу билан бир қаторда энг кам тўп ўтказиб юборган жамоа бўлиб турибмиз ҳозирга қадар. Буни таркибимиз яхши шакллантирилгани билан боғлаган бўлардим. Бош мураббий Мухтор ака Қурбонов тажрибали ўйинчилар билан бир қаторда ёшлар асосида ҳам курашча жамоа тузганини айтиб ўтиш керак.

- "Шўртан" чемпионатда 10 учрашувда ўз дарвозасидан 1та тўп ўтказиб юборди. Бу жамоанинг ҳимоя чизиғи кучли эканлигини билдирадими ёки рақиб жамоаларнинг ҳужумчилари кучсизлигиними?
- Мудофаа чизиғимизда ҳақиқатдан ҳам тажрибали ўйинчилар тўп тепмоқда. Бу очиғи, менга ҳам қўл келмоқда. Чунки олдингда тажрибали ҳимоячилар ўйнаса, осон бўлади.

- Охирги йилларда элита клубларида ўйнаб келаётгандингиз. Жорий мавсум эса биринчи лигада фаолият юритяпсиз. Табиийки лигалар ўртасида фарқларни сезаётган бўлсангиз керак?
- Ҳа, фарқ сезиларли даражада. Мисол учун олий лигада ақлли футбол ўйналади ва унда ҳамма профессионаллардир. Бу ерда эса ундай деб бўлмайди. Биринчи лигада шу кунгача ўтказган ўйинларимиздан келиб чиқиб айтишим мумкинки, баъзи ўйинлар асабий ўтади. Комбинацион ўйин кўришингиз қийин. Мисол учун биз шундай комбинацион ўйин кўрсатишга интилганимиз сари, рақиб жамоа бунга йўл қўймайди. Тўпни олиши билан манзилсиз узатишлар кузатилади. Сифатдан кўра, натижа биринчи ўринга чиқиб бормоқда.

- Қолаверса биринчи лиганинг энг долзарб муаммоларидан бири бу  майдонларнинг ҳолати ачинарли кўринишда эканлигидир. Сафардаги ўйинларда шу томондан жуда ҳам қийналмоқдамиз. Ўз майдонимиздаги учрашувлардагина мазмунли ўйин намойиш этиш имкони бўлмоқда.

- Ғарб минтақасида олий лигага чиқиши мумкин бўлган асосий номзод Шўртан эканлиги турдан-турга ойдинлашиб бормоқда. Шарқдан қайси клубни кўрсатган бўлардингиз?
 - "Қўқон-1912"да бу йил яхши жамоа тузилган. Улар билан қишки йиғилар чоғида ўйнаб, 0:0 ҳисобида дурангга имзо чекилганди. Лекин "Оқ-тепа" ҳам ундан қолишмаяпти. Барибир якунда олий лига йўлланмасини қўқонликлар қўлга киритса керак. Буни вақт кўрсатади.

- Шу кунга қадар "Шўртан"нинг деярли барча ўйинида сиз дарвозани қўриқладингиз. Айтингчи, сиз учун қай бири муҳим: биринчи лигада доимий ўйин амалиётига эга бўлишми ёки захирадан тушиб бўлса ҳам олий лигада ўйнашми?
- Ўтган йиллар давомида олий лигада кўпинча вақтимни захирада ўтказганимни инкор эта олмайман. Лекин бу йил ҳаммасини биринчи лигада бошидан бошлаяпман. Насиб қилса келаси йил олий лигада ҳам ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Биринчи лигада ўйинлар кўп бўлади ва табиийки ўйин амалиётингиз ҳам ошиб бораверади. Футболчи учун аслида ҳам шу биринчи навбатда.

- Шу кунгача "Шўртан"га қарши ўйнаган рақиб жамоаларнинг қайси бирини дарвозабони сизда яхши таассурот қолдирди?
- Менга қўпроқ "Зомин" голкиперининг ҳаракатлари маъқул келди. Гарчи биз билан ўйинда бир нечта голлар ўтказиб юборган бўлсада, шу куни анча яхши харакат қилди.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика