RU

Последние новости

11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  0 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли швециялик ҳужумчи билан шартнома тузди  5 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  16 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  9 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1

Элдор Суюнов: “Нохуш анъанага чек қўймоқчимиз” Новости

Элдор Суюнов: “Нохуш анъанага чек қўймоқчимиз”

Бир неча йилдан буён Қаршининг “Насаф” жамоаси дарвозасини қўриқлаб келаётган Элдор Суюнов миллий терма жамоа сафига мунтазам равишда чақирилмоқда.
Айни  дамда Элдор Ўзбекистонда кучли уч дарвозабонларнинг бири ҳисобланади. Биз Элдор Суюнов билан олдинда турган мусобақалар ва терма жамоа иштирокидаги ЖЧ-2018 саралаш баҳслари ҳақида суҳбатлашдик.

-  “Насаф”да рахбарият футболчилар олдига ҳар доим юксак натижаларни қўлга киритишни мақсад қилиб қўяди, - дея гап бошлади Элдорбек Суюнов. Биринчи даврада ҳам, иккинчи даврада ҳам жамоамизда йўқотишлар бўлди. Тажрибали футболчиларимиз бошқа клубга ўтиб кетишди. Ҳар бир футболчининг жамоада ўзига яраша ўрни бўлади. Мисол учун, Артур Геворкянни олсак, ушбу футболчи “Насаф”га жуда катта ҳизмати теккан. Албатта, қайси чизиқда ўйнашидан қатъий назар, бундай футболчилар жамоани тарк этиши - катта йўқотиш бўлади. Уларнинг ўрнига мураббийларимиз таркибга бошқа футболчиларни жалб қилишди ва янги таклиф этилганлар жамоани тарк этганларнинг ўрнини билдиришмаяпти, деб ўйлайман.

-  Терма жамоамиз Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этиш йўлида дадил одимламоқда. Учинчи босқичдаги рақиблар ва ўйинлар ҳақида нима дея оласиз?
-  Бу босқичда барча рақиблар кучли ҳисобланади. Сурия терма жамоаси ҳақида гапирадиган бўлсам, ушбу терма жамоани ўз уйимизда қийинчилик билан мағлуб этдик. Сурия терма жамоаси гуруҳда Хитойни мағлубиятга учратди, Қатар терма жамоаси билан дуранг ўйнади. Ушбу босқичда қулай ёки ноқулай рақиб, деган гап йўқ. Ким кучли бўлса, ўша ғалаба қозонади. Жаҳон чемпионатида иштирок этиш футболчиларнинг азалий орзуси. Агарда ўзимизга керакли бўлган очколарни жамғара олсак, иккинчи даврадаги саралаш баҳсларида рақибларга очко улашмасак, мундиал чиптасини нақд қиламиз. Учта ғалаба ҳам жамоавий ўйин эвазига қўлга киритилди. Эрон билан ўз уйимизда бўлиб ўтган учрашувда кутилган ўйинни намойиш эта олмаганимиз учун мағлубиятга учрадик. Мағлубиятда бир футболчини айбдор дея олмайман. Биз хато қилдик, рақиблар бундан самарали фойдаланиб, дарвозамизга гол уриб, бизни муҳим очколардан маҳрум этди. Хар бир учрашувга алоҳида тайёргарлик кўрамиз. Ўнинчи ноябрда Иордания билан ўз уйимизда ўртоқлик ўйинини ўтказсак, ўн бешинчи ноябрь куни Жанубия Корея меҳмони бўламиз. Жанубия Корея терма жамоаси ҳам жуда кучли ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бу баҳс муросасиз кечади деб ўйлайман.

-  Статистикага эътибор қаратадиган бўлсак, “Осиё йўлбарслари”га 9 маротаба тўқнаш келганмиз Фақат бир маротабасида ғалаба қозонганмиз...
-  Жанубий Корея терма жамоаси Осиёда кучли ҳисобланади. Интернет сайтларидаги хабарларга ишонадиган бўлсак, Жанубий Корея Ўзбекистон термасидан мағлуб бўлса бош мураббийи истеъфога чиқариларкан. Ушбу хабар жамоа футболчилари учун ҳам жуда катта босим бўлади. Аммо Бизга уларнинг муаммолари қизиқ эмас. Биз учун муҳими - сафардан ғалаба билан қайтиш. Мана шу учрашув иккала жамоа учун ҳам катта аҳамиятга эга. Тўғри айтдингиз, “Осиё йўлбарслари” билан бўлган учрашувларнинг биттасида зафар қучганмиз. Бунга ҳам анча йил бўлди. Аввалги ўйинлар тарихда қолди. Бундай нохуш анъанага чек қўйишимиз керак.

-  Сиз маҳоратли дарвозабонсиз. ОЧЛда ҳам мунтазам равишда иштирок келяпсиз. Чемпионатимиз аввалида сизга Эрон жамоасидан таклиф тушганди, лекин ўз жамоангиз билан шартномангиз борлиги ва жароҳат олганингиз сабабли ушбу трансфер амалга ошмади. Сизга яна таклиф бўлса жамоадан кетасизми?
-  Келажакдаги мақсадим – Европа жамоаларида ёки Осиёнинг кучли клуби сафида тўп тепиш.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика