RU

Последние новости

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  56 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  16 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  8 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  7 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Элдор Суюнов: "Агарда, "Қизилқум"нинг грузиялик футболчиси майдонга тушганида..." Новости

Элдор Суюнов: "Агарда, "Қизилқум"нинг грузиялик футболчиси майдонга тушганида..."

Кеча суперлига 6-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ўз уйида Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсдан сўнг "Пахтакор" жамоаси дарвозабони Элдор Суюнов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Қизилқум"га қарши жуда ҳам қийин учрашувни ўтказдик. Яратилган кўплаб имкониятлардан унумли фойдалана олмадик. Рақиб жамоа ҳужум қилиб бизни қийнамади, ўзимиз яратган имкониятларимизни голга айлантира олмаганимиз учун қийналдик. Белгиланган пенальти борасида бирор фикр айта олмайман. Чунки воқеа жуда ҳам тез содир бўлди. Бир тўхтамга келиш учун такрорий вазиятни кўриш керак. 

"Қизилқум" бизга қарши ҳимоявий ўйин кўрсатди. Агарда, грузиялик легионер футболчиси майдонга тушганида бизга анча қийинчилик туғдирарди. Кейинги ўйинларда "Қизилқум" яхши натижа кўрсатади, деб ўйлайман. "Пахтакор" ўз уйида очко олиб, сафарда нима учун очко йўқотаётганини билмайман. Ўзимизни келиб олишимиз учун бироз вақт керак, деб ўйлайман. Агарда буни сабабини билганимизда ғалаба қозонардик. Менимча бироз омад келмаяпти", - дейди Элдор Суюнов


Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика