RU

Последние новости

17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  1 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  2 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  2 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   4 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3

Элдор Шомуродовнинг голи "Машъал" ёшларига ғалаба келтирди Новости

Элдор Шомуродовнинг голи "Машъал" ёшларига ғалаба келтирди

Бугун Муборакда Олий лиганинг "Машъал" - "Олмалиқ" , 7-тури олдидан ҳар икки жамоанинг ёшлари ўзаро баҳс олиб боришди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида "Машъал" ҳужумкор ўйин кўрсатди. 15 дақиқада Саламат Қутибоевнинг пасидан сўнг Ихтиёр Тошпўлатов  бирга-бир вазиятга чиқиб борди лекин унга аниқлик етишмади. Ундан кейин Баҳодир Муртозаев ҳам деярли бирга бир вазиятда ноаниқ зарба берди. Сарвар Жўраевнинг қарши ҳужумдаги зарбасини эса Жавоҳир Илёсов бартараф этди. Бўлим сўнггида Холмурод Холмуродов дарвозага тўпни йўллади бироқ дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди.

Иккинчи бўлимда Элдор Шомуродовнинг ўйинга тушиши ҳужумни кучайтирди. Жумладан 60 дақиқада Шомуродовнинг берган кучли зарбасини Аброр Каримов қийинчилик билан бартараф этди.  Бутун бўлимда ҳужумлар самарасиз якунланиб бораверди. 65 дақиқада Темур Кагиров ҳакамни ҳақорат қилгани учун майдондан четлаштирилди. 70 дақиқада Абдумалик Тошпўлатовнинг жаримадан берган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан бартараф этди.  75 дақиқада Элдор Шомуродовнинг алоҳида ҳаракатлари туфайли ҳисоб очилди. Дарвозанинг юқори бурчаги нишонга олинди. Ундан кейин яна бир бор Шомуродов ва Достоновда вазиятлар бўлди лекин уларга аниқлик етишмади. 80 дақиқада Искандар Шайқулов тўпни қўли билан тўхтатиб қолди ва иккинчи огоҳлантириш билан майдонни тарк этди.  Учрашув сўнггида "Олмалиқ" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди лекин дарвозабон бартараф этди. Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Ёшлар лигаси. 7-тур.
Б.Вафоев номли стадион. 2-майдон. 02.05.2014

"Машъал" - "Олмалиқ"  1:0 (0:0)
Голлар:
Элдор Шомуродов (75)
Огоҳлантиришлар: Акмалий Раҳимзода (32), Искандар Шайқулов (45+2), Шоҳжаҳон Аббосов (70)  -  Акбар Алишеров (18), Улуғбек Худойбердиев (30) , Абдумалик Тошпўлатов (83), Диёp Усмонхўжаев
Четлаштиришлар: Искандар Шайқулов (80) - Темур Кагиров (65)
Ҳакамлар: Нодиржон Болтаев (Навоий), Артём Калилин, Фирдавс Норсафаров (Қарши)
Захира ҳаками: Фарҳод Усмонов (Қарши)
Назоратчи: И.В.Нехочин (Наманган)

"Машъал": Жавоҳир Илёсов, Юнус Очилдиев, Искандар Шайқулов, Холмурод Холмуродов (Аслиддин Абдиев 72), Отабек Нарзуллаев (Муҳаммадали Алиқулов 66), Баҳодир Муртозаев (Шоҳруҳ Достонов 67), Сирожиддин Раҳматуллаев, Акмалий Раҳимзода (Жасурбек Абдураҳмонов 90), Ихтиёр Тошпўлатов (Шоҳжаҳон Аббосов 68), Элдор Эргашев, Саламат Қутибоев (Элдор Шомуродов 46)

"Олмалиқ": Аброр Каримов, Темур Кагиров, Шояд Муллажонов, Улуғбек Худойбердиев, Сарвар Жўраев, Достон Абдураҳмонов, Акбар Алишеров, Абдумалик Тошпўлатов, Ўткир Ғойипов, Абдулазиз Абдуҳамидов, Достон Баҳромов
Захирадан майдонга тушганлар:  Диёp Усмонхўжаев, Гай-этано Юсупов, Дониёр Набиев, Азиз Қурбонов, Анвар Сапаров
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика