RU

Последние новости

23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  29 22:55Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ал Ҳилол". Таркиблар аниқ!  19 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  12 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  1 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  1 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  0 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   11 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  3 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  11 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  13

Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин Новости

Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин

Рим клубида жорий мавсум давомида 3 нафар турли бош мураббий ишлади – Даниэле де Росси, Иван Юрич ва Клаудио Раньери.

Раньери ҳам ёзда клубни тарк этади. 

As нашри хабар беришича, "Рома"дагилар лойиҳани машҳур мураббий билан қайта жонлантиришни ният қилган. "Жаллоросси" ўз навбатида бу ишни Карло Анчелотти билан амалга оширишни ният қилган. Италиялик мураббий ҳозирда "Реал"далиги ёдингизда бўлса керак. 

Клуб эгалари Фридкинлар оиласи вакиллари 65 ёшли мутахассисни кўндиришга астойдил киришган. Музокаралардаги муҳим аргументлардан бири Анчелоттининг римликлар билан алоқалари – Карло 1979 - 1987 йилларда "Рома" шарафини ҳимоя қилган. 

Мураббийнинг ўзи "Реал"дан кетишни режалаштирмаяпти ва фаолиятини айнан "қироллик клуби"да якунлаш вариантини ҳам кўриб чиқмоқчи. Бироқ бу ҳолат "Рома" учун тўсиқ бўлмаяпти ва клуб Флорентино Перес Анчелотти билан шартномаси якунлангач, ёзда хайрлашишга қарор қилса, италияликларда имконият бўлишидан умидвор. 

Эслатиб ўтамиз, "Рома" 23-турдан кейин 31 очко билан А Серия мусобақа жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика