RU

Последние новости

22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  0 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  22 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  48 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0

Элдор Шомуродов: "Камчиликда қолган рақибнинг ҳимоясини ёриб ўтиш қийин бўлди" Новости

Элдор Шомуродов: "Камчиликда қолган рақибнинг ҳимоясини ёриб ўтиш қийин бўлди"

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Элдор Шомуродов Филиппинга қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг (1:0) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Оғир ўйин бўлди. Шунга қарамай, кичик ҳисобда бўлсада ғалабага эришдик. Муҳими, ўзимизга керакли уч очкога эга бўлдик. Бундан хурсандмиз", - дея ўз фикрларини бошлади Шомуродов.

- Филиппин терма жамоасидан мана шундай қаршиликни кутганмидинглар?

- Ҳа, рақибдан мана шундай қаршилик кутгандик. Улар ўз майдонидаги ўйинда ҳам жуда яхши ҳаракат қилишганди. Филиппин ривожланаётган терма жамоалардан ҳисобланади. Шу сабабли, ўйин осон бўлмаслигини билардик.

- Ўйиннинг бошида рақиб бир киши кам бўлиб қолиши жамоамизнинг бўшашишига сабаб бўлгандек кўринди...

- Йўқ. Улар 10 киши қолганидан сўнг ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга уринишди. Агар тўлиқ таркибга қарши ўйнаганимизда рақиб ҳужумга ҳам ўтарди. Камчилик қолган филиппинликларнинг ҳимоясини ёриб ўтиш қийин бўлди.

- Навбатдаги ўйин Баҳрайн терма жамоасига қарши бўлади. Ушбу ўйин ҳақида, тайёргарлик жараёнлари ҳақида нималар дея оласиз?

- Бугунги ўйин натижасини унутган ҳолда кейинги ҳафта бўладиган ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Насиб қилса, ўша ўйинда ҳам ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз.


Азиз Тўхтамуродов



Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика