RU

Последние новости

13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  0 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  2 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  3 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  1 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  7 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  3 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  3

Элдор Шомуродов: "Женоа"да миллий терма жамоа ўйинларини кутиб яшайман" Новости

Элдор Шомуродов: "Женоа"да миллий терма жамоа ўйинларини кутиб яшайман"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг март ойидаги йиғинига таклиф қилинган ҳужумчи Элдор Шомуродов ЎФА матбуот хизматига интервью берди.

Бунда футболчи олдиндаги ўртоқлик учрашувлари ва "Женоа" ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Олдинда бизни учта муҳим учрашув кутмоқда. Шунинг учун ҳам март ойидаги иккита ўртоқлик ўйини керакли ва муҳим, деб ўйлайман. Терма жамоа анча вақтдан бери оптимал таркибда йиғилгани йўқ. ЖЧ саралаш баҳсларига ҳар томонлама тайёргарлик кўришимизда ўртоқлик ўйини фойдадан ҳоли бўлмайди. 

Фикримча, "Женоа"даги ўйинларим кўпроқ босим юклайди. Чунки терма жамоага фойдам тегиши учун шу клубда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўламан. "Женоа"да ҳар доим терма жамоанинг ўйинларини кутиб яшайман, десам муболаға бўлмайди. Миллий жамоа йиғинига келганимда очиғи мазза қиламан. Айтганимдек Италия чемпионатида босим юқори, барча ўзбекистонлик мухлислар мендан кўп нарса кутишади. Ҳеч қачон бир ўзим нимадир ютишни ўйламайман. Жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Боиси жамоа муваффақиятга эришса футболчида ҳам соврин ютиш имкони бўлади",- дейди Шомуродов.

Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика