RU

Последние новости

18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  0 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  6 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  18 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  12 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  6 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  3 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  8 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  3 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  26 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6

Элдор Шомуродов: "Иордания билан ўйиндан керакли хулосалар чиқардик. Грузия билан умуман бошқача баҳс бўлади" Новости

Элдор Шомуродов: "Иордания билан ўйиндан керакли хулосалар чиқардик. Грузия билан умуман бошқача баҳс бўлади"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Рома" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов бугунги машғулотлардан олдин интервью берди.

- Бўлажак рақиб Грузия ҳақида нима дея оласиз?
- Грузия Европа қитъаси жамоаси ҳисобланади. Шу боис кучли рақиблардан бири, яхши футболчиларга эга. Биз учун жуда ҳам фойдали ўйинлардан бири бўлади.

- Фаолиятизда голсиз сериялар бўлган, сўнгги турда "Рома" сафида гол урдингиз. Бу энди голли серия бошланишига сабаб бўлади деб ўйлайсизми?

- Ҳаммаси яратгандан. Ҳар доим гол уриш учун майдонга тушганман. Бундан буёғига ҳам ҳаракат қиламан.

- Сречко Катанец ҳақида қандай фикрдасиз?

- Барчаси жойида. Йигитлар билан ҳам тезда чиқишиб кетди. Машғулотлари ҳам анча қизиқ.

- Иорданияга қарши ўйин (0:3) муаммоларимизни тўлиқ очиб берди десак бўладими?

- Бундай демаган бўлардим, чунки у ерда футболдан ташқари ҳам муаммолар ҳам бўлди. Тўғри энг яхши ўйинларимизни кўрсата олмадик. Лекин керакли хулосалар чиқардик. Грузия билан умуман бошқача ўйин бўлади деб аниқ айта оламан.

- Терма жамоада ҳам, "Рома"да ҳам европалик мураббий қўл остида ишлаяпсиз. Ўхшашлик ва фарқли томонлари нимада?

- Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор, фарқи бор катта. Лекин терма жамоада терма жамоа учун, клубда клуб учун ҳаракат қиламиз.


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика