RU

Последние новости

18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  2 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  2 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  23 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  46 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  9 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  15 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  4

Элдор Шомуродов: "Ҳамма вазиятни тушуниб турибди — терма жамоа учун ҳаракат қиламиз" Новости

Элдор Шомуродов: "Ҳамма вазиятни тушуниб турибди — терма жамоа учун ҳаракат қиламиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов бугунги машғулотдан аввал интервью берди.

Элдор, ғалаба билан табриклаймиз. Гонконгдаги ўйин ҳақида қисқача фикрларингиз
"Осон бўлмаслигини билардик. Муҳим 3 очко эди. Улар ҳам ҳаракат қилди, майдонни ҳам алиштиришди, очко учун умуман қўлидан келганини қилиб кўрди. Учрашувдан аввал болалар билан гаплашдик. Жиддий муносабатда бўлмасак, қийин бўлиши аниқ эди. Лекин терманинг ҳар бир аъзоси ўйинга жуда яхши муносабатда бўлди. Ўйлашимча, ўйинни тўлиқ назорат қилдик ва қатор вазиятлар яратиб, нисбатан осон ғалабани қўлга киритдик.

Терма жамоага қайтдингиз ва дарҳол гол урдингиз. Жароҳатдан кейинги ҳолатингиз ва термадаги муҳит ҳақида гапириб ўтсангиз...
Жамоадаги ички муҳит — ажойиб. Жамоанинг асосий қисми уч йилдан бери биргамиз. Қийин вақтлар бўлди, аммо ҳозир ҳаммаси яхши. Ажойиб жамоа йиғилган. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман. Ҳеч қандай муаммо йўқ.


Бироз аввал Катанец Словенияга учиб кетгани ҳақида хабар чиқди. Футболчилар мураббий учун ҳам ҳаракат қиладими?
Албатта, қийинчиликлар бўлиб туради. Бу вазиятда мураббийнинг соғлиғи биринчи ўринда деб ҳисоблаймиз. Ҳамма вазиятни тушуниб турибди. Мураббийнинг йўқлигини билдирмасликка қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.

Италиядан тўғри Хитойга йўл олдингизми ёки Ўзбекистонга орқали учдингизми? Кейин қисқа вақт ичида яна Ўзбекистонга қайтиш... Йўл чарчатиб қўймайдими?
Италиядан тўғридан-тўғри рейс орқали Хитойга учдим. Йўл қийинчилиги бўлади, албатта. Аммо бу ишимизнинг бир қисми. Терма жамоа учун ҳаракат қиламиз. Шароитлар яратилган, ҳаммаси жойида. Тикланиб олиш учун озроқ вақтимиз бор. Бу борада қийинчиликлар муаммо эмас.



Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика