"Элдор Шомуродов Европанинг бошқа клубига ижара асосида бўлса ҳам кетса яхши бўларди" — Шацких
25 июл 2022 12:57
Новости
"Элдор Шомуродов Европанинг бошқа клубига ижара асосида бўлса ҳам кетса яхши бўларди" — Шацких
«Пахтакор»нинг янги бош мураббийи Максим Шацких иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида мутахассис журналистларнинг саволларига жавоб бермоқда.
Мутахассис Италиянинг "Рома" клубида тўп сураётган Элдор Шомуродов ҳамда фикр билдирди.

"Шомуродовнинг МТЖдаги рекордимни янгилашига шубҳа қилмайман. Рекордимни янгилаганда уни биринчи бўлиб ўзим табриклайман.
Уни анчадан буён кузатаман. Айни пайтда Ўзбекистондаги энг кучли футболчи.
Унга маслаҳатим шундайки, у ҳозир "Рома"да кам ўйнамоқда ва бошқа Европа клубига ижара асосида бўлса ҳам, кетса яхши бўларди. Сабаби клубда кам ўйнайди ва МТЖга келганида ўйинни соғинади. Бу яхши эмас", — дейди Максим Шацких.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии