RU

Последние новости

19:32Сергей Лебедев: "Ҳакамлар устидан шикоят ёзаман"  1 19:20Бирга-бир вазиятларда жамоасини қутқарган посбон, хет-трик қайд этган футболчи, жамоаси камбэк қилган мураббий — Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари  0 19:06Про лига. "Олимпик" "ФарДУ"ни 1 тўп фарқи билан мағлуб этди  2 18:58Суперлига 8-тур фактлари. "Андижон" Олмалиқда ОКМКга 3 та гол урди, "Сурхон" 22 йил аввалги натижани такрорлади   0 18:41Рақиб майдонида: Ўзбекистон терма жамоаси нега БААда йиғин ўтказмоқчи?  5 18:12Жўраев, Ғиёсов, Турсунов, Давронов ... Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси   0 17:56"Манчестер Сити" англиялик хавбекка кўз тикди  0 17:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси "Одил Аҳмедов ФА" U-16'га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 17:07"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Анвар Бердиев истеъфога чиқди  10 16:45"20 йил давомида боримни бериб ўйнадим". Трент "Ливерпул"ни тарк этишини эълон қилди  7 16:25Эшитдик-да! "Шўртан" бош мураббийи лавозимини тарк этди  10 15:40ОКМК – "Андижон" ва "Қизилқум" – "Навбаҳор" баҳсларида ишлаган ҳакамлар номуайян муддатга четлаштирилди  51 15:11"Манчестер Юнайтед" 25 ёшли вингерни 70 млн еврога сотиб олишга тайёр  3 14:45"Трент "Реал"га ўтади" — Фабрицио Романо  22 14:24"Нефтчи" ўз уйида "Сўғдиёна" устидан қийин ғалабага эришган муросасиз баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Элдор Сакаев: "Суперлига мақсади учун курашишда давом этамиз" Новости

Элдор Сакаев: "Суперлига мақсади учун курашишда давом этамиз"

«Динамо»- «Андижон» (1:1) учрашувидан кейин дастлаб меҳмонлар мураббийи Элдор Сакаев учрашув борасида ўз фикрларини билдирди.

- Элдор ака, ҳисобни ўйинга мос деса бўладими?

- Тўғри, натижага мос ўйин бўлди. Бугун жанговар кечган баҳсда дуранг адолатли натижа эди. Сабаби, биз ҳам, рақиб ҳам ғалаба қозониши мумкин эди. Мухлислар ҳам бу учрашувдан лаззатланишди деб ўйлайман. “Динамо” пастки ўринда бўлсада, таркиб ва ўйин жиҳатдан анча кучли жамоа. Таркибида Олий Лига ҳавосидан баҳраманд бўлган футболчилар кўп.

- Ўйин борасида қандай фикрдасиз?

- Тенгкурашлар остида бошланган бўлим якунида “Динамо” Илҳом Юнусовнинг маҳорати эвазига ҳисобни очди. Биз эса дастлабки дақиқалардан кўзлаган режамизни амалга ошира олмадик. Иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартирдик. Яна 4 кундан кейин “Динамо”ни уйимизда қабул қиламиз. Тикланиш жараёнини тезроқ ўтказиб, ўйинга шай бўлишимиз керак.

- 1-давра якунланди. Барчаси сизнинг режангиз асосида кечдими?

- Шундай деса ҳам бўлади. Фақат, уйимизда “Шўртан” билан очко йўқотганимиз яхши бўлмади. Ҳозирча 2-ўриндамиз, Суперлига мақсади учун курашишда давом этамиз.

- “Динамо” билан баҳс “Андижон” учун 1-даврадаги энг оғир ўйин бўлдими?

- Фақат Самарқанддаги “Динамо” билан ўйин эмас, қолган баҳслар ҳам осон бўлмади. Самарқандда ажойиб майдонга эга стадион бор, мухлислар ҳам яхши, “Динамо” стадионидаги майдонда чиройли футбол намойиш этиш мумкин. Бугун ҳам ёмғирга қарамай, футболчилар майдонда мириқиб футбол ўйнашди.

- Рақиб жамоа ҳақида қандай фикрдасиз?

- «Динамо»нинг бугунги ўйини ва таркиби билан А гуруҳида сўнгги ўринда эканлиги мен учун ажабланарли. Буни кўпчилик кутмаганди. Ўйлайшимча, ҳали уч давра бор, “Андижон” сингари “Динамо” ҳам Суперлига учун курашишда давом этса керак.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика