RU

Последние новости

21:13"Андижон" назорат ўйинида "Шахтёр"ни енгди  2 20:49"Сурхон" Туркия йиғинини ғалаба билан якунлади  0 20:31"Андижон" "Бобур Арена"ни ОЧЛга тайёрламоқда  6 20:02"Мен "Манчестер Юнайтед"га умуман мухлислик қилмайман" — Рой Кин  4 19:39Мерсон: "Реал" "Манчестер Сити"ни пичоқни мойдан ўтказгандек кесиб юборади"  15 19:18Марушичнинг дубли "Нефтчи"га Грузия жамоаси устидан ғалаба келтирди. Учрашувда ўзбекистонлик ҳакамлар ва VAR ишлади  7 18:52Дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланиши кутилаётган Салиба "Реал"га ўтишга рози  11 18:30U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Эрон Индонезияга 3 та гол урди, Саудия Арабистони қийин ғалабага эришди  6 18:02"Манчестер Сити"га янги дарвозабон керак"  3 17:39"Нима дейишни ҳам билмайман" — Рубен Диаш  27 17:19Ўзбекистонлик ҳакамлар Туркияда йиғин ўтказмоқда  0 16:56Аканжи жиддий жароҳат олгани маълум бўлди  16 16:39Муҳаммадали Ўринбоев: "Яман жуда яхши ўйин кўрсатди, лекин бизда ғалабага бўлган ишонч юқори эди"  24 16:11U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон илк турда Яманни қийинчилик билан мағлуб этди  100 15:48"Андижон" Чехия жамоасидан енгилди  5

Элдор "Ростов"да қолгани маъқул Новости

Элдор "Ростов"да қолгани маъқул

Шу кунларда ҳамманинг оғзидан Элдор Шомуродов тушмай қолди.

"Арсенал", "Урал", "Крилья Советов" каби жамоалар дарвозасига киритган голлар ўз йўлига, лекин кечаги ўйинда Россиянинг энг кучли клубларидан бири "Локомотив" дарвозасига иккита гол уриши, бўлиб ҳам сафарда киритилган бу икки гол "Ростов"га навбатдаги ғалабани тақдим этиши ниҳоятда ёқимли бўлди. 

Шу пайтгача Россиянинг ўртамиёна клуби ҳисобланиб келган "Ростов"нинг бу йил иштаҳаси карнай. Жамоа чемпионликни кўзламоқда. Бош мураббий Валерий Карпин футболчилик пайтида ҳам фақат юқори марраларни кўзларди. Майдонда ҳақиқий "жангчи" эди. Ютқазишни ёқтирмасди. Ва мана энди мураббий сифатида ҳам ўзидаги хислатларни жамоага сингдиришга ҳаракат қилмоқда. 

Элдор Шомуродов "Ростов"да ўзини кўрсатгани сайин унинг Европа жамоасига ўтиши мукинлиги ҳақидаги хабарлар кўпайиб боряпти. Бир Португалия клубидан, бир Германиянинг "Шальке 04" жамоасидан қизиқиш бўлганини эшитдик. Бу борада охирги хабар кеча бўлиб ўтган "Локомотив" - "Ростов" баҳсини "Манчестер Юнайтед" скаути кузатиб боргани бўлди. 

Россиялик журналистлар ҳам Элдорни оғиздан бол томиб мақташяпти. Айниқса кечаги ўйиндан кейин Твиттер роса "қайнади". Ҳар томондан Элдор шаънига илиқ фикрлар билдирилди. Ҳамюртинг ҳақида шундай гапларни ўқир экансан, ахир бу бизнинг футболчи дея фахрланиб кетасан. 

Энди асосий масалага келадиган бўлсак, Шомуродов бошқа жойга кетишни хаёл қилмай ҳозирча "Ростов"да қолгани маъқул. Ҳеч бўлмаса шу мавсумни ўзи тўп тепаётган клубда тугатиб қўйиши керак. Бунга бир нечта сабаблар бор, албатта. 

Биринчидан, ўтган мавсумни 9-ўринда якунлаган "Ростов" бу йил чемпионликка ҳаракат қилмоқда. Кечаги ғалабадан сўнг жамоа турнир жадвалининг биринчи поғонасига кўтарилиб олди. Шомуродов ҳам 7та гол билан тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қиляпти. 

Иккинчидан, "Ростов" бош мураббийи Валерий Карпин ўтган йил Элдорни асосан захирадан майдонга тушираётганди, лекин бу мавсумдан у жамоанинг алмаштириб бўлмас ҳужумчисига айланди. Бу эса футболчи учун ҳам, мураббий учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бир сўз билан айтганда, Шомуродов Карпиннинг ишончини тўлиқ қозониб бўлди. 

Учинчидан, "Ростов" бу йил Еврокубокларда ўйнамайди ва қайсидир маънода бу ҳам Элдор учун плюс ҳисобланади. Чемпионликка даъвогар бошқа жамоалар - "Зенит" ва "Локомотив" ЕЧЛда, ЦСКА билан "Краснодар" Европа Лигасида иштирок этади ва табиийки бу жамоаларнинг халқаро мусобақаларда ўйнаши таркиб бўйича муаммоларни юзага келтириши мумкин. Бу борада "Ростов" чалғимасдан эътиборини фақат Россия чемпионати ва Кубогига қаратади. 

Тўртинчидан, Ўзбекистон терма жамоасини олдинда ЖЧ-2022 саралаш баҳслари кутиб турибди. Бу ўринда Элдор жамоани алмаштиришга иштиёқманд бўлмасдан эътиборини фақат ўз клуби ва терма жамоага қаратгани маъқул. Бошқа жамоага кетди ҳам дейлик, мослашиш жараёнининг ўзига бир йил кетиб қолиши мумкин, бу эса терма жамоадаги ўйинига ҳам минус олиб келади. 

Бешинчидан, Элдор Европага кетишга тайёрми? Ўйин томонлама 24 ёшли ҳужумчи тайёр, фақат бу ўринда бошқа масалалар ҳам бор. Энг аввало тил муаммоси. Элдор рус тилини билгани учун Россияда қийналаётгани йўқ, лекин бошқа тилда гаплашадиган мамлакатга йўл олса барибир тил муаммосига дуч келади. Қолаверса янгича менталитет, овқатланиш каби жиҳатлар ҳам бор. Ҳар ҳолда бу томонлама руслар бизга яқинроқ. 

Умуман олганда Элдор Шомуродов бор эътиборини ҳозир ўйнаётган клуби ва албатта Ўзбекистон миллий терма жамоасига қаратган ҳолда "Ростов"да қолиши керак. Чунки бу қарор "Ростов" учун ҳам, биз учун ҳам фойдали бўлади. Четга кетиш нияти бўлса, бунга ҳали вақт топади. Кейинчалик таклиф тушмаса-чи каби тахминларга бормаганимиз маъқул. Мисол учун, италиялик Лука Тони 27 ёшида терма жамоада дебют қилиб, 30 ёшида "Бавария"га йўл олганди. Унинг "Бавария" ва Италия терма жамоасида қандай ўйин кўрсатгани ҳамон ёдимизда. Шундай экан, Элдор учун ҳам ҳали ҳаммаси олдинда деб қоламиз. 

Х.Холиқов.

Рейтинг: +84   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика