RU

Последние новости

23:56"Милан" — "Рома". Таркиблар маълум  0 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  14 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  5 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  2 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  12 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  15 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0

Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди" Новости

Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"

Суперлига 12-туридан ўрин олган ОКМК – "Шўртан" ўйинидан сўнг меҳмонлар устози Элдор Мойлиев иштирок этди.

— Шундай шиддатли ўйин бўлишини билгандик. ОКМКнинг "Нефтчи" ва "Насаф"га қарши ўйинларини кузатиб чиққандик. Бу жамоада ёш ва яхши ижрочилар борлигини билардик. Иложи борича якка курашларда ютқамаслик бўйича кўрсатма бергандик. Йигитларга раҳмат, кўрсатмамизни яхши бажаришди. Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди, иккинчи бўлимда эса доим бўлгани каби ОКМК ўйинга қўшди. Устунлик рақибда, аммо омад биз томонда бўлди.


— Ўйиндан олдин мусобақа пешқадамига қарши кўрсатма қандай бўлганди?

— Қарши ҳужумларда ўз омадимизни синаб кўриш учун тайёргарлик кўргандик. "Машъал" ва "Насаф"га қарши ўртоқлик ўйинларида бунга тайёргарлик кўргандик. Аммо, ушбу ўйинда қарши ҳужумни якунлайдиган ҳужумчилар етишмади.

— Анвар Бердиев кетганидан сўнг ижобий натижаларга, масалан илк ғалаба ва бугун сафардаги қийин учрашувда дурангга эришилди. Сиз билан янги шартнома имзоландими ёки йил бошидаги битим бўйича ишлаяпсизми?

— Йил бошидаги шартнома бўйича ишлаяпмиз.

— Илк давра ниҳоясига етмоқда, танаффусда жамоа кучайтириладими? Сабаби ушбу ўйинчилар билан чемпионатда қолиш қийин масала.

— Йўқ, бизда яхши ижрочилар бор. Ҳужумда оқсаётганимиз сабаб ўша позицияга ўйинчи оламиз. Суперлигада қолишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика