RU

Последние новости

16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  0 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  3 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  6 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  0 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  5 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  1 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  23 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2

Элдор Каримов: "Про-лигада ўйнаш учун тажриба тўпладик" Новости

Элдор Каримов: "Про-лигада ўйнаш учун тажриба тўпладик"

“Зомин” мавсум якунларига кўра, Про-лигага йўлланма олди. Биринчи лиганинг 21-турида жамоа ўз майдонида "Чиғатой"ни қабул қилди ва 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг "Зомин" клуби сардори Элдор Каримов билан суҳбатлашдик.

- Даставвал, Про-лигага йўлланма олганимиз билан барча жамоадошларим ва мухлисларимизни табриклайман, - дея гап бошлади Каримов. Бугун “Чиғатой” жамоаси анча мазмунли ўйин кўрсатди. Айниқса, иккинчи бўлимда рақиб ҳисобда ортда қолаётган бўлса-да, охирги дақиқаларгача курашди. Шу томонлари билан менда ижобий таассурот қолдирди. Айтиш керакки, бугун кўп вазиятларда бизнинг омадимиз келди.

- Про-лига йўлланмаси учун кечган кураш борасида фикрингиз?
- Биз мавсум бошидан буён шу мақсад сари ҳаракат қилдик. Албатта, бунга осонликча эришмадик. Хусусан, иккинчи даврага келиб қийинчиликларга дуч келдик. Ўтказилган икки учрашувда ютқазиб қўйдик. Лекин жамоавий ҳамжиҳатлик эвазига вазифани бажардик.

- Мавсум давомида қайси жамоаларга қарши баҳслар “Зомин” учун қийин кечди?
- Осон ўйинни ўзи бўлгани йўқ. Дейлик, ҳар бир рақиб етарлича қаршилик кўрсатди. “Навбаҳор-Фарм”, “Нефтгазмонтаж” ва “Жомбой” клубларига қарши баҳсларда ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда тўп йўллаб, ғалабани қўлга киритдик. Назаримда, “Зомин” учун мазкур ўйинлар қийин кечди.

- “Зомин” Про-лигада тўп тепишга тайёрми?
- Албатта, бунга тайёрмиз. Аввалги мавсумда ҳам Про-лигада иштирок этганмиз. Афсуски, ўз даражамизга ўйин кўрсата олмадик, кўп очколарни қўлдан чиқардик. Биринчи лигада ўйнаб, тажрибамизни оширдик ва Про-лигада муносиб иштирок этиш учун тайёрмиз. Тахминимча, таркибда ўзгаришлар бўлади. Мен Про-лигага олиб чиққан барча футболчиларни саклаб колишини истардим.

- Рақиблар дарвозасини 10 маротаба ишғол қилдингиз. Шундан 6 тасини пенальти орқали киритдингиз. Айтингчи, пенальти ижро этиш вақтида ҳаёжон кузатилмайдими?
- Албатта ҳаёжон кузатилади. Шундай ўйинлар бўлдики, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда уни ижро этиш  имконияти пайдо бўлди. Ўша вақтларда албатта менда ҳаёжон кузатилди.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика