RU

Последние новости

21:22Салоҳ "Интер" билан ўйинни ўтказиб юборади. Вингер "Ливерпуль"нинг ЕЧЛ қайдномасига киритилмади  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  0 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  17 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  9 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3

Элдор Адҳамов: “Муборакда муҳим бўлган ютуқни қўлга киритдик” Новости

Элдор Адҳамов: “Муборакда муҳим бўлган ютуқни қўлга киритдик”

Ўзбекистон Суперлигасининг 17-турида “Андижон” жамоаси меҳмонда “Машъал” (1:0) устидан илк маротаба ғалаба қозонди.

“Машъал” билан ўйин ҳақида

“Ўйин жуда қизиқарли бўлди. Биз ушбу учрашувга жуда яхши тайёргарлик кўргандик. Чунки Муборакдаги баҳсда ғалаба қозонмасак бўлмасди. Худога шукурки, қилган тайёргарлигимиз ўз мевасини бериб, муҳим бўлган ютуқни қўлга киритдик" 

Рақиб жамоаси тўғрисида

“Бу жамоа доимо кўпларга қийинчилик туғдиради. Ҳозирда муборакликлар яхши формадагилини ҳам билардик. Шуни ҳисобга олиб, ўйинга руҳан ва тактик томонлама ҳам жуда яхши тайёргарлик кўрдик. Омад ҳам биз томонда бўлди. Йигитлар охиригача иродали ва матонатли ўйин кўрсатишди. Чунки “Машъал” мағлубиятга учраётгани туфайли, бор кучлари билан олдинга ўтишди. Жамоамиз эса тўғри тактика асосида ўйин кўрсатгани ғалабамизга сабаб бўлди. 

“Андижон”нинг барқарор ўйин кўрсата олмаётгани хусусида

“Хабарингиз бор, биринчи даврадан кейин жамоада ўзгаришлар кўп бўлди. Ҳужум ва ярим ҳимояда ўйнаган муҳим бўлган беш нафар футболчи “Андижон”ни тарк этди. Таркиб деярли янгиланди ва анча ёшартирилди. Ўйин услубимизни бир маромга келтириб олишимиз бироз вақт керак. Ўйлайманки, ҳаммаси жойига тушади. Барқарор ўйин кўрсатишни бошлаймиз деган умиддаман".

Суперлигада қолиш вазифаси борасида

“Барчаси Яратгандан. Агар биз аниқ тактика асосида ўйин кўрсатадиган бўлсак, имкониятлардан фойдалана олсак, албатта Суперлигада қолишни уддалай оламиз. “Андижон” мухлислари бизни қўллаб-қувватламоқда. Натижаларимиз билан уларни хурсанд қилиш ниятидамиз",- дейди Элдор Адҳамов. 


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика