RU

Последние новости

00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  0 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 0:0 (матнли трансляция)  28 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  7 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  14 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  6 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  61

Элдор Адҳамов: "Андижон"нинг ОЧЛ-2да ўзини кўрсатишга бўлган иштиёқи жуда кучли" Новости

Элдор Адҳамов: "Андижон"нинг ОЧЛ-2да ўзини кўрсатишга бўлган иштиёқи жуда кучли"

Яқинда дарвозабон Элдор Адҳамов "Андижон" билан шартномасини узайтирганди.

28 ёшли посбон ортда қолган мавсум, шартномани узайтириши сабаби ва янги мавсум режалари хусусида “Андижон” матбуот хизматига ўз фикрларини билдирди.

"Аввало, ҳаммани муваффақиятли ўтган мавсум билан табриклайман. Умумий қилиб гапирадиган бўлсам, февралда Туркия йиғинида жароҳат олдим. Натижада чемпионатни жароҳат билан бошладим. Шу боис бошидаги учрашувларни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Май ойида умумий гуруҳга қайтдим. Натижада аста-секин умумий гуруҳ машғулотларига қўшилиб олдим. 

Мен учун ҳам, жамоа учун ҳам мавсум яхши ўтди. Бунга исбот сифатида тарихда илк бор қўлга киритилган Ўзбекистон Кубогини айтишим мумкин. Суперлигада деярли 8-ўринни олдик. Иккита фронтда ўйнаб туриб бундай натижа қайд этиш жуда қийин. Тўғри, биз бундан ҳам кўпига қодир эдик, лекин ҳар доим ўзимиз ўйлагандек бўлавермайди. Тўғри, орада муваффақиятсиз ўйинларимиз ҳам бўлди. Аммо бу – спорт. Спортда ҳар хил ҳолатлар бўлиб туради. Бундан ҳар ким ҳар хил хулоса қилади. Худога шукр, биз характер кўрсатиб, вазиятни ўнглай олдик ва биз учун ҳаммаси яхшилик билан тугади. Ўзимизга керакли натижани қайд эта олдик. Бунда жамоадаги ҳар бир футболчи ва ходимнинг ҳиссаси катта. Бунинг учун барчага раҳмат.

Мавсум тугашига иккита тур қолганида ўйлантириб қўядиган таклиф бўлди. Лекин худди бу таклифни мураббийлар штаби билганидек, ўзим билан гаплашишди. Мана, жамоам билан музокарани олиб бордик ва якунда келишдик. Келаси йили "Андижон"ни ажойиб мавсум кутяпти. Осиё Чемпионлар Лигаси-2да дебютини ўтказади ва ўзини кўрсатишга бўлган иштиёқ жуда кучли. Бундай имкониятни қўлдан чиқариб юборгим келмади. 

Мавсум охирлаган сари ўзимни спорт формамни юқори даражасига чиқиб бордим. Келаси йилга олдимга Суперлига ва ОЧЛда бундан-да муносиб иштирок этиб, жамоамга ҳисса қўшиш ҳамда катта марраларни забт этиш мақсадини қўйдим. Кўтарилиш поғоналаримдан бири – минимум терма жамоа даражасига чиқиш ва унинг таркибига кириш", – деди Адҳамов.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика