RU

Последние новости

13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  0 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  1 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  9 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  13 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  4 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  7 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0

Элдор Адҳамов: “Албатта, Суперлигага қайтамиз” Новости

Элдор Адҳамов: “Албатта, Суперлигага қайтамиз”

"Андижон" дарвозабони Элдор Адҳамов "Зомин" клубига қарши учрашув ҳақида фикр билдирди.

-  Дастлабки ўйинда натижа қониқарсиз бўлди. Бу борада нима деган бўлардингиз?

-  Раҳбариятдан ҳам, мухлислардан ҳам узр сўраймиз. Ўйинимиз ўхшамаганига келсак, футболда майда-чуйдалар бўлмайди. У ерда майдоннинг ўти баландроқ эди, биринчи таймда шамол ҳам қийнади. Мана шундай қилиб майдонга мослашгунимизча биринчи бўлим ўтиб кетиб қолди. Иккинчи таймда имкониятлар яратдик, фақат омадимиз келмади. Ҳеч қандай фожеа ясаш керак эмас. Биринчи учрашув бўлгани сабабли ҳаяжон бўлди. Хатолардан хулоса чиқариб, ҳаммани хурсанд қиламиз.

-  Дарвозабон сифатида вазифангизни бажариб, гол ўтказиб юбормадингиз. Лекин жамоангиз ғалаба қозона олмади. Бундай вазиятда қанчалик қониқиш ҳосил қилдингиз?

-  Биласизми, ҳеч ким ўз даражасида ўйин кўрсата олмади, деб ўйлайман. Балки рақибни яхши билмагандирмиз. Чунки “Зомин” ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасдик. Суперлигадан тушган жамоа сифатида про лигадаги савияни яхши билмасдик, бу ерда жамоалар кўпроқ ностандарт ўйнашади. Энг муҳими, мени дарвозамдан гол ўтказиб юбормаганимиз эмас, балки жамоамнинг ғалабасидир. 

-  Мухлисларга тилакларингиз...

-  Андижондан келиб бизни қўллаб-қувватлаганларга катта раҳмат. Биз ҳам курашдик, вазиятлар яратдик, лекин омадимиз чопмади. Рақибни ёмон ўйнади, дея олмайман. Биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатишди. Боя айтдим, бундан фожеа ясаш керак эмас. Ҳали мавсум узоқ, барчаси олдинда. Кейинги ўйинлардан ғалабалар қозонишни бошлаймиз ва албатта Суперлигага қайтамиз.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика